Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Яҳова ибодатларингизга қандай жавоб бераётганини илғаб олишга интиляпсизми?

Яҳова ибодатларингизга қандай жавоб бераётганини илғаб олишга интиляпсизми?

Муқаддас Китобда Яҳовага ибодат қилиб, Ундан жавоб олган кўплаб одамларнинг мисоллари бор. Яҳова бу хизматчиларининг дарду ташвишларини тинглаб, уларга ёрдам берганида, уларнинг имони мустаҳкамлангани шубҳасиз. Шунинг учун, биз ҳам аниқ нарсалар ҳақида ибодат қилишимиз ва Яҳованинг жавобини илғаб олишга интилишимиз керак. Унутмангки, Аллоҳ ибодатимизга биз кутмаган тарзда жавоб бериши ёки сўраганимиздан кўпроғини қилиши мумкин. (2Кр 12:7–9; Эф 3:20) Яҳова ибодатларимизга жавобан нима қилади?

  • Муаммолар билан курашиш учун жисмоний, ҳиссий ёки маънавий куч бахш этади (Флп 4:13)

  • Тўғри қарор чиқариш учун донолик ато этади (Ёқ 1:5)

  • Ниманидир қилиш учун истак ва куч беради (Флп 2:13)

  • Ташвишли пайтларда хотиржамлик бағишлайди (Флп 4:6, 7)

  • Бошқаларни бизга жисмонан ёки ҳиссан кўмаклашишга ундайди (1Юҳ 3:17, 18)

  • Ибодатларимизда тилга олинган одамларга ёрдам беради (Ҳв 12:5, 11)

«ЯҲОВА — “ИБОДАТЛАРНИ ЭШИТГУВЧИ”ДИР» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Соғлик муаммолари туфайли имкониятларимиз чекланган бўлса, Такеши биродаримизнинг мисоли бизга қандай далда бериши мумкин?

  • Такеши биродаримизнинг ўрнагига қандай тақлид қила оламиз?