Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Истакларингизни доим назорат қилинг

Истакларингизни доим назорат қилинг

Номукаммал бўлганимиз учун истакларимизни доим назорат қилишимиз лозим. Агар истакларимизга эрк берсак, Яҳованинг марҳаматидан маҳрум бўлишимиз мумкин. Масалан, айримлар озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошпанага эга бўлиш истагини Худога бўлган севгидан устун қўйишади. Бошқалар эса жинсий истакларини Худонинг меъёрларига зид равишда қондиришади. (Рм 1:26, 27) Яна кимдир бошқаларга ёқиш ва маъқул келиш учун уларнинг босимига берилиб, ёмон ишларга қўл уради. (Чқ 23:2)

Қай йўсин истакларимизни назорат қила оламиз? Диққатимизни қўлдан келганча маънавий нарсаларга қаратишимиз лозим. (Мт 4:4) Шунингдек, истакларимизни назорат қилиш учун Яҳовадан ёлвориб ёрдам сўрашимиз даркор. Нега? Чунки У ўринли истакларимизни қандай қондиришни ва биз учун нима яхши эканини билади. (Зб 145:16)

«ЧЕКИШНИНГ ҚУЛИ БЎЛМАНГ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Баъзи одамлар нима учун чекишади?

  • Чекиш сизга қандай таъсир қилиши мумкин?

  • Нега сигарет ҳамда вейпларни чекиш нотўғри? (2Кр 7:1)

  • Чекиш истагига қарши тура оласиз!

    Қандай қилиб чекишдан бош тортишингиз ёки ҳатто ушбу одатдан қутулишингиз мумкин?