Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

«Ҳаётдан тоабад завқланинг!» номли қўлланмадан фойдаланиб, Яҳовага ва Исога бўлган имонингизни ривожлантиринг

«Ҳаётдан тоабад завқланинг!» номли қўлланмадан фойдаланиб, Яҳовага ва Исога бўлган имонингизни ривожлантиринг

Қизиқувчилар Худони мамнун қилиш учун кучли имонни ривожлантиришлари лозим. (Ибр 11:6) «Ҳаётдан тоабад завқланинг!» китобидан фойдаланиб, бунда уларга ёрдам бера оламиз. Тадқиқ учун мўлжалланган ушбу китобда калит оятлар, аниқ тушунтиришлар, самарали саволлар, таъсирчан видеолар ҳамда чиройли расмлар бор. Қизиқувчиларга илоҳий фазилатларни ривожлантиришга ва Худо билан дўстлашишга кўмаклашсак, улар синовлар пайтида мустаҳкам қола олишади. (1Кр 3:12–15)

Худони кўришнинг иложи бўлмагани учун, баъзи одамлар У билан дўстлашишни тасаввурига ҳам сиғдира олишмайди. Шу боис, биз уларга Яҳовани таниб-билишга ва Унга ишонишга ёрдам беришимиз керак.

«“ҲАЁТДАН ТОАБАД ЗАВҚЛАНИНГ!” НОМЛИ ҚЎЛЛАНМАДАН ФОЙДАЛАНИБ, ЯҲОВАГА БЎЛГАН ИМОНИНГИЗНИ РИВОЖЛАНТИРИНГ» ВИДЕОСИНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Опамиз тадқиққа яхши тайёрлангани нимадан кўринди?

  • Қизиқувчи Ишаё 41:10, 13 борасида фикрларию туйғуларини изҳор қилиши учун опамиз яхши тайёрланган қўшимча саволлардан қандай фойдаланди?

  • Видео ҳамда Муқаддас Китобдаги оятлар тадқиқ ўтувчига қай йўсин таъсир қилди?

Кўпчилик тўловнинг аҳамиятини тушунмайди ёки уни Худо шахсан улар учун берган совға деб билмайди. (Гл 2:20) Шу боис уларга Исонинг тўлов қурбонлигига бўлган ишончни ривожлантиришга ёрдам беришимиз керак.

«“ҲАЁТДАН ТОАБАД ЗАВҚЛАНИНГ!” НОМЛИ ҚЎЛЛАНМАДАН ФОЙДАЛАНИБ, ИСОГА БЎЛГАН ИМОНИНГИЗНИ РИВОЖЛАНТИРИНГ» ВИДЕОСИНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Биродар тадқиққа яхши тайёрлангани нимадан кўринди?

  • Қай йўсин биродар «Қўшимча манбалар» қисмидаги маълумотдан фойдаланиб, қизиқувчига ёрдам берди?

  • Нега тадқиқ ўтказувчи қизиқувчи учун ибодат қилиши муҳим?