Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Фуқаролик тартибсизликларига тайёргарлик кўрдингизми?

Фуқаролик тартибсизликларига тайёргарлик кўрдингизми?

Ушбу замонанинг охири яқинлашар экан, фуқаролик тартибсизликлари, терроризм ва урушлар кўпайиши тайин. (Вҳ 6:4) Қай йўсин келажакдаги қийинчиликларга тайёргарлик кўра оламиз?

  • Маънан тайёргарлик кўринг. Яҳовага ва Унинг ташкилотига бўлган ишончингизни мустаҳкамлайдиган ҳамда бетарафликни сақлашингизга кўмаклашадиган Муқаддас Китобдаги принципларни ва баёнотларни топинг. (Ҳк 12:5; jr-U 125–126- саҳ., 23-, 24- хб.) Ҳозир жамоатдагилар билан қалин дўстликни ривожлантиришнинг айни вақтидир. (1Бтр 4:7, 8)

  • Жисмонан тайёргарлик кўринг. Уйни тарк эта олмасангиз, хавфсизликда бўлиш учун режа тузинг ва оқилона миқдорда зарурий нарсаларни ғамлаб қўйинг. Қолаверса, эвакуация режасини ҳам тайёрлаб қўйинг. Ҳозирлик сумкангизни текширинг ва унга пул ҳамда шахсий ҳимоя воситаларини, масалан, қўлқоп ва ниқобларни солиб қўйинг. Оқсоқоллар билан қандай боғланиш кераклигини билиб олинг ва улар сиз билан қандай алоқага чиқиш мумкинлигини билишларига амин бўлинг. (Иша 32:2; g17.5-U 3–7)

Тартибсизликлар пайтида маънавий ишлар билан банд бўлинг. (Флп 1:10) Заруратсиз кўчага чиқманг. (Мт 10:16) Озиқ-овқат ҳамда бошқа зарурий нарсаларни баҳам кўринг. (Рм 12:13)

«ОФАТЛАРГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРДИНГИЗМИ?» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Офатлар пайтида Яҳова бизга қай йўсин ёрдам бера олади?

  • Тайёр бўлиш учун қандай амалий чоралар кўришимиз мумкин?

  • Офатдан зарар кўрганларга қай йўсин ёрдам бера оламиз?