Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Хизматда яқинда юз берган воқеалардан фойдаланинг

Хизматда яқинда юз берган воқеалардан фойдаланинг

Исо одамларга таълим бераётиб, ўша пайтда юз берган воқеалардан фойдаланган. (Лқ 13:1–5) Сиз ҳам инсонларнинг хушхабарга бўлган қизиқишини уйғотиш учун яқинда юз берган воқеаларни келтирсангиз бўлади. Тирикчилик қилиш қийинлиги, табиий офат ё фуқаролик тартибсизликлари юз бергани, гиёҳвандликнинг тарқалгани ёки шу кабиларни айтиб ўтиб, инсоннинг фикрини билиш учун ундан шундай сўрасангиз бўлади: «Нима деб ўйлайсиз, қачондир... бўлмайдиган пайт келадими?» ёки «Сизнингча,.. каби муаммонинг ечими нимада?» Кейин мавзуга оид оят билан бўлишинг. Агар инсон қизиқиш кўрсатса, унинг эътиборини «Таълим бериш “қутимиздаги” асбоблар» сирасига кирувчи биронта видео ёки адабиётга қаратинг. Ҳудудимиздаги одамларнинг қалбини забт этишга интилар эканмиз, келинг, «буларнинг барини хушхабар учун... қилайлик». (1Кр 9:22, 23)

Сизнинг ҳудудингиздаги инсонларга қайси мавзулар қизиқарли бўлиши мумкин?