ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Барча қийинчиликлар бир кун келиб тугайди
Қийинчиликлар бизни осонгина тушкунликка тушириши мумкин, айниқса, улар узоқ давом этса. Довуд билганки, шоҳ Шоул туфайли юзага келган қийинчиликлари бир кун келиб тугайди ва у Яҳова ваъда берганидай шоҳ бўлади. (1Шҳ 16:13) Имон Довудга сабр қилишга ва Яҳовани кутишга ёрдам берган.
Қийинчиликлар пайтида вазиятимизни ўзгартириш учун заковат, билим ва тафаккурни ишга солишимиз мумкин. (1Шҳ 21:12–14; Ҳк 1:4) Аммо Муқаддас Китоб принциплари асосида қўлимиздан келган барча нарсани қилганимиздан кейин ҳам, айрим муаммолар ўз ечимини топмайди. Бундай вазиятларда сабр-тоқатли бўлиб, Яҳовани кутишимиз керак. Яқинда У ҳамма азоб-уқубатларимизга чек қўяди ва кўзимиздаги «ҳар қандай ёшни артиб олади». (Вҳ 21:4) Қийинчиликлардан Яҳованинг аралашуви туфайли қутуламизми ёки бошқа сабабларга кўрами, бир нарсани ёдда тутишимиз даркор: барча қийинчиликлар бир кун келиб тугайди. Буни билиш бизга тасалли бериши мумкин.
«БЎЛИНГАН ДУНЁДАГИ БИРЛАШГАН ХАЛҚ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:
-
Қўшма Штатларнинг жанубидаги айрим масиҳийлар қандай қийинчиликларга дуч келишган?
-
Улар сабр-тоқат ва севгини қай йўсин намоён этишган?
-
Қандай қилиб улар диққатини муҳимроқ нарсаларга қаратишда давом этишган? (Флп 1:10)