Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Бу ёвуз дунё ўз ниҳоясига етганида омон қолишимизга амин бўлинг

Бу ёвуз дунё ўз ниҳоясига етганида омон қолишимизга амин бўлинг

Яқин орада Яҳованинг бу ёвуз дунёга нисбатан сабри тугайди. Сохта дин бартараф этилади, халқлар иттифоқи Худонинг халқига ҳужум қилади ва Яҳова Армагеддон жангида ёвузларни йўқ қилади. Масиҳийлар ушбу муҳим ва қувончли воқеаларни интиқиб кутишяпти.

Албатта, буюк мусибатга оид барча тафсилотларни, масалан, у қачон бошланишини билмаймиз. Қолаверса, сиёсий кучлар динга қарши ҳужумларини оқлаш учун қандай сабаблар келтириши ҳам бизга қоронғи. Бундан ташқари, халқлар иттифоқи Худонинг халқига қанча пайт ҳужум қилишини ёки бу ҳужум нимани ўз ичига олишини ҳамда Яҳова Армагеддон жангида ёвузларни йўқ қилиш учун айнан нимадан фойдаланишини ҳам билмаймиз.

Лекин шу билан бирга Муқаддас Ёзувларда келажакка ишонч ва жасорат ила боқишимиз учун бизга керак бўлган барча маълумотлар бор. Масалан, биз «охирзамоннинг» сўнгида яшаётганимизни (2Тм 3:1), ҳақ дин бартараф этилмаслиги учун сохта динга қарши ҳужум «қисқартирилишини» (Мт 24:22) ва Яҳова Ўз халқини қутқаришини (2Бтр 2:9) биламиз. Шунингдек, У ёвузларни йўқ қилиш ҳамда улкан оломонни Армагеддондан омон сақлаб қолиш учун одил ва кучли бир зотни танлагани ҳам бизга аён. (Вҳ 19:11, 15, 16)

Одамлар келажакдаги воқеалар туфайли «қўрқувдан адо бўлишлари» тайин. Аммо Яҳова Ўз хизматчиларини ўтмишда қандай қутқаргани ва келажак борасида нималарни очиб бергани ҳақида ўқиб, мулоҳаза юритсак, халос бўлиш вақтимиз яқинлашиб қолганига амин бўлган ҳолда қоматимизни ғоз тутиб, бошимизни кўтара оламиз. (Лқ 21:26, 28)