Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Ибодатларимиз Яҳова учун қадрли

Ибодатларимиз Яҳова учун қадрли

Яҳовага маъқул келадиган ибодатлар маъбадда Унинг олдида мунтазам равишда тутатилган хушбўй тутатқи кабидир. (Зб 141:2) Самовий Отамизга ташвишларимизу истакларимизни ва Уни яхши кўришимизни айтсак, Унга миннатдорчилик билдирсак ҳамда йўл-йўриқ беришини сўрасак, У билан бўлган дўстлигимизни қадрлаётганимизни кўрсатамиз. Албатта, Яҳова жамоат учрашувларида омма олдида айтилган қисқа ибодатларни топинишимизнинг муҳим қисми деб билади. Аммо шахсий ибодатларимизда Яҳовага қалбимизда борини айтиб, У билан узоқроқ вақт давомида гаплашсак, бу Унга қанчалик ёқишини бир тасаввур қилиб кўринг! (Ҳк 15:8)

«ИБОДАТ ҲАЁТИМДА МУҲИМ ЎРИН ЭГАЛЛАЙДИ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Клаудиус биродаримиз Яҳованинг хизматида қандай шарафли вазифаларни бажарган?

  • Қай йўсин Клаудиус биродаримиз Яҳовага таянган?

  • Бу биродаримизнинг ҳаётидаги воқеалардан қандай сабоқлар олдингиз?