ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Никоҳ — бир умрлик ришта
Муваффақиятли никоҳ Яҳовага шараф, эру хотинга эса қувонч келтиради. (Мрк 10:9) Никоҳ мустаҳкам ва бахтли бўлиши учун масиҳийлар турмуш ўртоқ танлаётганда Муқаддас Китобдаги принципларни қўллашлари керак.
«Илк ёшлик давридан ўтганингиздан» кейингина учрашишни бошласа бўлади. Чунки бу пайтда кучли жинсий истаклар доно қарорлар чиқаришингизга халақит бериши мумкин. (1Кр 7:36) Турмуш қурмаган пайтингиздан унумли фойдаланиб, Худо билан муносабатларингизни мустаҳкамланг ва илоҳий фазилатларни ривожлантиринг. Бу эса турмуш қурганингизда никоҳингиз муваффақиятли бўлишига ҳисса қўшади.
Турмуш қуриш қарорини чиқаришдан олдин бўлажак умр йўлдошингизнинг қалб тубида нима борлигини билиш учун етарлича вақт ажратинг. (1Бтр 3:4) Агар сизда жиддий шубҳалар пайдо бўлса, уларни унга айтинг. Одамлар орасидаги бошқа ришталар билан бўлганидек, никоҳда ҳам турмуш ўртоғингиздан ниманидир олишга эмас, кўпроқ унга нимани бера олишингизга диққат қаратишингиз керак. (Флп 2:3, 4) Турмуш қуришдан олдин Муқаддас Китоб принципларини қўлласангиз, бахтли оилавий ҳаёт учун яхши пойдевор солган бўласиз.
«НИКОҲГА ТАЙЁРГАРЛИК (3- ҚИСМ). “ҚАНЧА ХАРАЖАТ КЕТИШИНИ ҲИСОБЛАБ ОЛИНГ”» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:
-
Опамизнинг Шейн билан муносабатлари қандай ривожланаётган эди?
-
У Шейнни таниб-билгани сайин нимани пайқай бошлади?
-
Опамизнинг ота-онаси унга қай йўсин ёрдам берди ва у қандай оқилона қарор чиқарди?