Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ХИЗМАТДА ФАОЛ БЎЛИНГ | ХИЗМАТДА КЎПРОҚ ҚУВОНЧ ТОПИНГ

Қизиқувчиларга йиғилишларга қатнашга кўмаклашинг

Қизиқувчиларга йиғилишларга қатнашга кўмаклашинг

Жамоат йиғилишлари пок топинишнинг муҳим қисмидир. (Зб 22:22) Яҳовага топиниш учун йиғилаётганлар қувонч ва баракага эга бўлишяпти. (Зб 65:4) Қизиқувчилар йиғилишларга мунтазам қатнашса, одатда тезроқ маънан ўсишади.

Қизиқувчилар йиғилишларга қатнашига қандай кўмаклаша оласиз? Уларни таклиф қилишда давом этинг. «Йиғилиш Залида нималар бўлади?» номли видеони кўрсатинг ва йиғилишлар уларга қандай фойда келтиришини тушунтиринг. (lff 10- дарс) Шунингдек, жамоат учрашувида сиз билиб олган муайян фикрни ёки кейинги учрашувда нималар муҳокама қилинишини айтиб беришингиз мумкин. Қизиқувчиларга йиғилишда ўтиладиган адабиётларни беринг ё «JW Library®» иловасидаги «Йиғилишлар» қисмини кўрсатинг. Қолаверса, йиғилишга бора олишлари учун ёрдамингизни таклиф қилсангиз бўлади. Қизиқувчилар илк бор йиғилишга келганида, қилган ҳар бир ҳаракатингиз зое кетмаганини кўрасиз. (1Кр 14:24, 25)

«МУҚАДДАС КИТОБНИ ЎРГАНАЁТГАНЛАРГА ЙИҒИЛИШЛАРГА ҚАТНАШГА КЎМАКЛАШИНГ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Қай йўсин Нита имкониятдан фойдаланиб, Жейдни жамоат йиғилишига таклиф қилди?

  • Нега қизиқувчи жамоат йиғилишига келганида хурсанд бўламиз?

  • «Чиндан ҳам Аллоҳ сизлар билан экан»

    Жейд илк бор йиғилишга келганида нималарни ҳис қилди?