Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Оилангизнинг қувончига ҳисса қўша оласиз

Оилангизнинг қувончига ҳисса қўша оласиз

Яҳова оилалар бахтли бўлишини истайди. (Зб 127:3–5; Вз 9:9; 11:9) Аммо бу дунёдаги стресс ва оила аъзоларимизнинг хатолари дастидан қувончимизни йўқотишимиз мумкин. Оиланинг қувончига унинг ҳар биз аъзоси қандай ҳисса қўша олади?

Эр хотинини эъзозлайди. (1Бтр 3:7) У хотини билан бирга вақт ўтказади. У хотинининг имкониятларини инобатга олиб, ундан ҳаддан ташқари кўп нарсани кутмайди. Эр турмуш ўртоғи унинг ва оиласининг манфаатини кўзлаб қилаётган ишлари учун миннатдор эканини кўрсатади. (Клс 3:15) У рафиқасига севгисини изҳор қилади ва уни мақтайди. (Ҳк 31:28, 31)

Хотин эрини қўллаб-қувватлаш йўлларини излайди. (Ҳк 31:12) У эрига бўйсунади ва у билан ҳамкорлик қилади. (Клс 3:18) У эри билан меҳрибонлик ила гаплашади, қолаверса, бошқаларга у ҳақда ижобий гапиради. (Ҳк 31:26)

Ота-оналар фарзандлари билан бирга вақт ўтказишади. (Қн 6:6, 7) Шунингдек, болаларига уларни яхши кўришини айтиб туришади. (Мт 3:17) Фарзандларига тарбия бераётиб, улар севги ва ақл-идрокни намоён этишади. (Эф 6:4)

Фарзандлар ота-онасини ҳурмат қилади ва уларга қулоқ солади. (Ҳк 23:22) Улар ота-онаси билан фикрларию туйғуларини бўлишади. Болалар ота-онасининг тарбиясини қабул қилади ва уларни эъзозлайди. (Ҳк 19:20)

«ОИЛАНГИЗДА ҚУВОНЧНИ РИВОЖЛАНТИРИНГ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

• Оилада қувончни ривожлантириш учун унинг ҳар биз аъзоси нима қилди?