Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Худонинг Шоҳлиги ҳақида ваъз қилишга қаратилган сентябрь ойидаги махсус кампания!

Худонинг Шоҳлиги ҳақида ваъз қилишга қаратилган сентябрь ойидаги махсус кампания!

Сентябрь ойи давомида одамларнинг диққатини инсоният муаммоларини фақатгина Худонинг Шоҳлиги ҳал қила олишига қаратиш учун жон куйдирамиз. (Мт 24:14) Сиз бу кампанияда қандай қатнаша оласиз? Ой давомида имкон қадар кўпроқ одамлар билан Худонинг Шоҳлиги ҳақидаги бирорта оятни бўлишинг. Агар кимдир қизиқиш билдирса, унга «Қўриқчи минораси» журналининг 2020 йил 2- тарқатиш сонини таклиф қилинг. Кейин иложи борича тезроқ ўша инсонга такрорий ташриф қилинг ва «Ҳаётдан тоабад завқланинг!» номли рисола ёрдамида Муқаддас Китоб тадқиқини бошлашга интилинг. Сентябрда кўмакчи кашшоф сифатида хизмат қиладиганлар 15 ёки 30 соат нормасини танлашлари мумкин.

Яқинда Худонинг Шоҳлиги унга қарши чиқаётган барча ҳукуматларни йўқ қилади. (Дн 2:44; 1Кр 15:24, 25) Келинг, ушбу ўзгача имкониятдан тўлиқ фойдаланиб, Яҳовани ҳамда Унинг Шоҳлигини қўллаб-қувватлаётганимизни кўрсатайлик!