ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Янги хизмат йили учун қандай мақсадлар қўймоқчисиз?
Маънавий мақсадлар Яҳовага янада кўпроқ хизмат қила олиш ва Уни қувонтириш учун бор кучимиз билан нимагадир интилишни ўз ичига олади. Улар маънан етук масиҳий бўлишимизга ёрдам беради ҳамда вақт ва кучимизни қурбон қилишимизга арзийди. (1Тм 4:15) Нега мақсадларимизни вақти-вақти билан қайтадан кўриб чиқишимиз керак? Чунки шароитларимиз ўзгариб туради. Олдин қўйган мақсадларимизга ҳозир етишнинг иложи йўқдир ёки уларга эришиб бўлгандирмиз ва энди янгиларини қўйиш керакдир.
Мақсадларимизни янги хизмат йили бошланишидан олдин қайта кўриб чиқиш айни муддао. Бу мавзуни оилавий топинишда муҳокама қилиб, шахсий ва оилавий мақсадлар қўя оласизми?
Қуйидаги соҳаларга тааллуқли қанақа мақсадларингиз бор ва уларга эришиш учун қандай қадамлар қўймоқчисиз?
Муқаддас Китобни ўқиш, шахсий тадқиқ қилиш, йиғилишларга бориш, шарҳлар бериш (w16.09 27- саҳ., 17- хб.)
Ваъзгўйликда қатнашиш (w23.05 27- саҳ., 4-, 5- хб.)
Худога ёқадиган фазилатларни ривожлантириш (w22.04 23- саҳ., 5-, 6- хб.)
Бошқа соҳалар: