Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Яҳованинг меҳр-садоқатига тақлид қилинг

Яҳованинг меҳр-садоқатига тақлид қилинг

Яҳова меҳр-садоқатни намоён этишда энг зўр ўрнакдир. (Зб 103:11) Бундай меҳр тезда ўтиб кетадиган, бир лаҳзалик ёқтириш ҳисси эмас. Меҳр-садоқат давомий, қаттиқ боғлиқлик ҳиссини ўз ичига олади. Яҳова халқи бўлмиш Исроилга ушбу фазилатни турли йўллар билан намоён этган. Худо уларни Миср қуллигидан озод этиб, ваъда қилинган юртга олиб кирган. (Зб 105:42–44) У халқи учун жанг қилган ва уларнинг гуноҳларини қайта-қайта кечирган. (Зб 107:19, 20) «Яҳованинг меҳр-садоқатга тўла ишлари ҳақида чуқур фикр» юритиш бизни Унга тақлид қилишга ундайди. (Зб 107:43)

«ЯҲОВАНИНГ МЕҲР-САДОҚАТГА ТЎЛА ИШЛАРИ ҲАҚИДА ЧУҚУР ФИКР ЮРИТИНГ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Меҳр-садоқатни қай йўсин намоён эта оламиз?

  • Нега меҳр-садоқатни намоён этиш учун фидойилик қилиш талаб этилади?