ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
«Хушхабарни ҳимоялаш ва қонунийлаштириш»
Душманлар маъбаднинг қайта қурилишини тўхтатмоқчи бўлишган. Шунда исроиллик қурувчилар бу лойиҳани давом эттириш учун қонуний ҳуқуққа эга бўлиш мақсадида керакли барча нарсани қилишган. (Эзр 5:11–16) Шу сингари масиҳийлар ҳам хушхабарни ҳимоялаш ва қонунийлаштириш учун қўлдан келганча ҳаракат қилишади. (Флп 1:7) Айнан шу мақсадда 1936 йили Халқаро бош идорада Юридик бўлим ташкил этилди. Бугунги кунда Халқаро бош идорадаги Юридик бўлим бутун дунё бўйлаб Шоҳлик манфаатларини ҳимоя қилишга масъул. Қай йўсин ушбу бўлим Шоҳлик манфаатларини олға сурган ва Худонинг халқига ёрдам берган?
«ХАЛҚАРО БОШ ИДОРАДАГИ ЮРИДИК БЎЛИМ БИЛАН ТАНИШУВ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:
-
Яҳованинг Шоҳидлари қандай ҳуқуқий муаммоларга дуч келишган?
-
Қандай юридик ғалабаларга эришганмиз? Мисол келтиринг
-
Ҳар биримиз «хушхабарни ҳимоялаш ва қонунийлаштиришга» қай йўсин ёрдам бера оламиз?