ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Заҳматкаш хизматчилар
Туман нозирлари ва уларнинг рафиқалари имондошларига фидойи севгини намоён этишади. Ҳаммамизда бўлгани каби уларда ҳам шахсий эҳтиёжлари бор. Қолаверса, баъзан улар ҳам чарчашади, тушкунликка тушишади ва хавотирланишади. (Ёқ 5:17) Шунга қарамай, улар ҳар ҳафта бор диққатини ташриф буюрадиган жамоатдаги биродару опа-сингилларга далда беришга қаратишади. Дарҳақиқат, туман нозирлари «икки баробар ҳурматга сазовор». (1Тм 5:17)
Павлус Римдаги жамоатга «Худо ато этган инъом билан» бўлишиш учун боришни режалаштирганида, имондошлари билан ўзаро далда олишни истаган. (Рм 1:11, 12) Жамоатингизга ташриф буюрадиган туман нозирига ва, агар у уйланган бўлса, унинг хотинига қандай далда бериш ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?
«ТУМАН НОЗИРИНИНГ ҚИШЛОҚ ҲУДУДЛАРИДАГИ ХИЗМАТИ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:
-
Туман нозирлари ва уларнинг рафиқалари ташриф буюрган жамоатдаги имондошларга фидойи севгини қай йўсин намоён этишади?
-
Уларнинг ташрифи шахсан сизга қандай фойда келтирган?
-
Уларга қандай қилиб далда бера оламиз?