Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Ўзингизга Яҳова каби қаранг

Ўзингизга Яҳова каби қаранг

«Яҳова Ўз халқидан мамнундир». (Зб 149:4) Номукаммал бўлсак-да, У яхши фазилатларимизни ва нималарга қодир эканимизни кўради. Лекин баъзан ўзимизнинг яхши томонларимизни кўриш қийин бўлиши мумкин. Бошқалар бизга ёмон муносабатда бўлгани учун ўзимизни арзимас ҳис қилармиз. Ё бўлмаса, ўтмишдаги хатоларимиз туфайли Яҳова бизни чиндан ҳам сева олишидан шубҳаланармиз. Бундай туйғуларни бошдан кечирганимизда бизга нима ёрдам бера олади?

Унутмангки, Яҳова одамлар кўра олмайдиган нарсаларни кўради. (1Шҳ 16:7) Демак, У ҳатто биз ўзимизда пайқамайдиган нарсаларни кўра олади. Яхшиямки, Муқаддас Китоб Яҳова бизга қандай қарашини тушунишга кўмаклашяпти. Буни тушуниш учун У Ўз хизматчиларини қанчалик яхши кўришини очиб берувчи оятлар ва баёнотларни ўқисак бўлади.

«ҚАЛБИНГИЗНИ ЯҲОВАНИНГ СЕВГИСИГА ИШОНТИРИНГ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Марафонда қатнашаётган бола ва унинг отаси ҳақидаги мисолдан Яҳова бизга қандай қараши тўғрисида нимани ўрганяпмиз?

  • Жиддий гуноҳга қўл урган инсон Яҳова билан муносабатларини тиклаш учун керакли барча қадамларни қўйган бўлса, қандай қилиб у қалбини Яҳованинг севгисига ишонтира олади? (1Юҳ 3:19, 20)

  • Довуд ва Ёҳушафат ҳақидаги баёнотларни ўқиб, улар устида мулоҳаза юритишдан биродар қандай фойда олди?