Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Ўзингизни муртадликдан ҳимоя қилинг

Ўзингизни муртадликдан ҳимоя қилинг

Шайтон ва унинг таъсири остидаги одамлар имонимизни сусайтириш учун кўпинча ёлғонни ҳақиқат билан аралаштиришади. (2Кр 11:3) Масалан, оссурияликлар Яҳова халқининг руҳини тушириш учун қисман рост ва бутунлай ёлғон бўлган гапларни айтишган. (2Сл 32:10–15) Бугунги кунда муртадлар ҳам шунга ўхшаш усуллардан фойдаланишади. Муртадларнинг таълимотларига дуч келсак, нима қилишимиз керак? Уларни заҳар деб билиб, асло ўқимаслигимиз, бошқаларга айтиб бермаслигимиз ва уларга жавоб қайтармаслигимиз лозим. Ҳушёр туриб, Яҳова ҳамда Унинг ташкилотига нисбатан шубҳа уйғотишга мўлжалланган маълумотларни тезда рад этишимиз даркор. (Яҳ 3, 4)

«“ИМОН УЧУН ЗЎР БЕРИБ КУРАШИНГ!” (ВИДЕОЛАВҲА)» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Нега Интернет-форумлардан фойдаланаётганимизда эҳтиёт бўлишимиз керак?

  • Римликларга 16:17 даги маслаҳатга қандай амал қила оламиз?