Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Муқаддас Китобнинг аудиоёзувларидан фойдаланяпсизми?

Муқаддас Китобнинг аудиоёзувларидан фойдаланяпсизми?

Веб-сайтимизда ёки «JW Library» иловасида «Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси»нинг аудиоёзувларини топишингиз мумкин. Улар имкон қадар кўпроқ тилларда аста-секин чиқариляпти. Бу аудиоёзувларнинг қизиқарли томони шундаки, уларда Муқаддас Китобдаги ҳар бир қаҳрамон учун алоҳида овоз ишлатилади. Муқаддас Китобдаги хабарнинг маъноси аниқ етказилиши учун сўзлар тўғри оҳанг ва ҳис-туйғу билан ўқилади.

Муқаддас Китобнинг аудиоёзувлари баъзиларга қандай фойда келтиряпти? Кўпларга бу аудиоёзувларни мунтазам тинглаш ёқади, чунки ҳар бир қаҳрамон учун алоҳида овоз ишлатилгани уларга Муқаддас Китобдаги воқеаларни яхшироқ тасаввур қилиб, ёзилганларнинг маъносини аниқроқ тушунишга кўмаклашади. (Ҳк 4:5) Қолаверса, аксарият одамлар ташвишланганида ушбу аудиоёзувларни тинглашдан тасалли топади. (Зб 94:19)

Аллоҳнинг Каломи овоз чиқариб ўқилганини эшитиш ҳаётимизга кучли таъсир қилиши мумкин. (2Сл 34:19–21) Агар бу аудиоёзувлар сиз тушунадиган тилда қисман ёки тўлиқ чиққан бўлса, уларни эшитишни одат тусига кирган маънавий ишларингиз қаторига қўша оласизми?

«МУҚАДДАС КИТОБНИНГ АУДИОЁЗУВЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ (ВИДЕОЛАВҲА)» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

Муқаддас Китобнинг аудиоёзувларини тайёрлаш жараёни сизни нимаси билан таъсирлантирди?