ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Суҳбат бошлашдан қувонч топинг
Норасмий суҳбат қуриш шоҳидлик беришнинг энг самарали ва завқ келтирадиган усулларидан биридир. Лекин Муқаддас Ёзувлардаги фикрни қандай айтиш борасида ҳаддан ташқари кўп ўйласак, суҳбат бошлаш ҳақидаги фикр бизни ҳаяжонга солиши мумкин. Шоҳидлик бериш учун нима дейиш тўғрисида кўп ташвишлангандан кўра, шахсий қизиқиш кўрсатиш ҳақида ўйланг. (Мт 22:39; Флп 2:4) Борди-ю, суҳбат давомида ҳақиқат билан бўлишиш имкони туғилса, сизга бунда ёрдам берадиган кўплаб асбоблар бор.
Қай йўсин қуйидаги асбоблар суҳбат пайтида кўтарилган мавзу бўйича шоҳидлик беришингизга кўмаклашиши мумкин?
«“ТЕМИР ТЕМИРНИ ЧАРХЛАЙДИ”. СУҲБАТНИ БОШЛАШ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛГА ЖАВОБ БЕРИНГ:
Суҳбатлашиш маҳоратимизни оширишга қайси учта қадам ёрдам бериши мумкин?