ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Яҳова — «етимларнинг Отаси»дир
Ҳар йили кўплаб ёшлар Яҳованинг дўсти бўлишни танлашади. (Зб 110:3) Ёшлар, Яҳова ҳар бирингиз учун астойдил қайғуради. У қандай қийинчиликларга дуч келаётганингизни тушунади ва Унга хизмат қилишингизга кўмаклашишни ваъда беряпти. Ёлғиз ота ёки она томонидан тарбияланаётган бўлсангиз, Яҳова «етимларнинг Отаси» эканини ёдда тутинг. (Зб 68:5) Оилангиздаги вазият қандай бўлишидан қатъи назар, Яҳованинг таълим-тарбияси билан муваффақият қозона оласиз. (1Бтр 5:10)
«ИМОН УЧУН ЗЎР БЕРИБ КУРАШАЁТГАНЛАР. ЁЛҒИЗ ОТА ЁКИ ОНА ТОМОНИДАН ТАРБИЯ ОЛГАНЛАР» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:
-
Тэмми, Чарлз ва Жиммининг мисолидан нимани ўргандингиз?
-
Забур 27:10 ёлғиз ота ёки она томонидан тарбияланаётганларни нимага ишонтиряпти?