ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Иқтисодий инқирозга тайёргарлик кўрдингизми?
Дунёда рўй бераётган ҳодисалар туфайли халқаро миқёсда иқтисодий беқарорлик юзага келса, ҳайрон қолмаймиз. Нега? Чунки охирзамоннинг сўнгги кунларида яшаяпмиз ва Муқаддас Китоб бизни «бевафо бойликка» умид боғлашдан огоҳлантиряпти. (1Тм 6:17; 2Тм 3:1) Шоҳ Ёҳушафатнинг мисолидан иқтисодий инқирозга тайёргарлик кўриш борасида нимани ўрганишимиз мумкин?
Душман халқлар таҳдид солганида Ёҳушафат Яҳовага таянган. (2Сл 20:9–12) Шунингдек, у шаҳарларни мустаҳкамлаб ва уларда ҳарбий кучларни жойлаштириб, халқни олдиндан тайёрлаган. (2Сл 17:1, 2, 12, 13) Ёҳушафат сингари биз ҳам Яҳовага таянсак ва қийинчиликларга олдиндан тайёргарлик кўрсак, оқилона йўл тутган бўламиз.
«ОФАТЛАРГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРДИНГИЗМИ?» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:
-
Офатга тайёргарлик кўриш учун шахсан ҳар биримиз нима қила оламиз?
-
Бошқаларга ёрдам бериш учун қандай тайёрланишимиз мумкин?