Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Муқаддас Китоб тадқиқига оид видеолардан қандай фойдаланса бўлади?

Муқаддас Китоб тадқиқига оид видеолардан қандай фойдаланса бўлади?

Бизда Муқаддас Китоб тадқиқига оид тўртта видео бор. Уларнинг ҳар бири қайси мақсадга хизмат қилади?

  • «Нега Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш керак? — Тўлиқ вариант» видеоси турли диний эътиқодга эга инсонларнинг Муқаддас Китобга бўлган қизиқишини уйғотишга мўлжалланган. Бу видео одамларни ҳаётдаги муҳим саволларга Муқаддас Китобдан жавоб излашга ундайди. Қолаверса, видеода бундай саволларнинг айримларига Муқаддас Китобдан мантиқий жавоб берилган ва инсон у билан Муқаддас Китобни тадқиқ қилишларини қандай сўраши мумкинлиги тушунтирилган.

  • «Нега Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш керак?» видеонинг қисқа варианти тўлиқ варианти билан ўхшаш, лекин узунлиги бўйича деярли 3 баравар қисқароқ. Бу видео одамлар доим шошиладиган ҳудудларда кўпроқ самара бериши мумкин.

  • «Муқаддас Китоб тадқиқи қандай ўтказилади?» видеоси одамларда Муқаддас Китобни бепул тадқиқ қилиш дастурига қизиқиш уйғотишга мўлжалланган. Шунингдек, видеода бу дастурга доир кўпчиликни қизиқтирадиган айрим саволларнинг жавоблари, масалан, тадқиқ ўтказилишини қандай сўраш мумкинлиги айтиб ўтилган.

  • «Тадқиқ бошлаганингиздан хурсандмиз» видеоси тадқиқ ўтишни бошлаган инсонларга кўрсатиш учун мўлжалланган. Гарчи бу видео «Ҳаётдан тоабад завқланинг!» китобининг 2- саҳифасида келтирилган бўлса-да, уни «Ҳаётдан тоабад завқланинг!» рисоласини муҳокама қилаётганда ҳам кўрсатиш мумкин. Ушбу видеода қизиқувчи китобдан нималарни билиб олиши ва муҳокамалар қандай ўтказилиши ёритилган.

Юқоридаги видеоларнинг ҳар бири муайян мақсад учун хизмат қилса-да, уларни исталган пайтда бошқаларга кўрсатишингиз ёки юборишингиз мумкин. Ваъзгўйлар бу видеолар билан яхшилаб танишиб чиқишса ва улардан хизматда моҳирона фойдаланишса, мақсадга мувофиқ бўлади.