АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР
«Қалбим ҳамиша шу ерда бўлади»
Яҳова Сулаймон қурган маъбадда топинишни маъқуллаши ҳақида айтган (2Сл 7:11, 12)
Яҳова: «Қалбим ҳамиша шу ерда бўлади»,— деганида, маъбадда бўлаётган нарсалар билан астойдил қизиқиб, уларга беэътибор бўлмаслигини назарда тутган (2Сл 7:16; w02 15.11. 5- саҳ., 1- хб.)
Яҳова исроилликларни агар улар Унга «бутун қалби билан» хизмат қилишмаса, У маъбад яксон қилинишига йўл қўйиши ҳақида огоҳлантирган (2Сл 6:14; 7:19–21; it-2 1077–1078)
Маъбаднинг очилиш маросими пайтида исроилликлар, афтидан, Яҳовага топинишда доим фаол бўлишади, деб ўйлашган. Лекин афсуски, аста-секин уларнинг топинишга бўлган ғайрати сўнган.
ЎЗИНГИЗДАН СЎРАНГ: «Бутун қалбим билан Яҳовага топинаётганимни қандай кўрсатяпман?»