Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Бенуқсонлик ва фикрларимиз

Бенуқсонлик ва фикрларимиз

Бенуқсонлигимиз фақатгина сўзларимиз ёки ишларимизда эмас, фикрларимизда ҳам акс этади. (Зб 19:14) Шу сабабли Муқаддас Китоб бизни нима ҳақиқат ва нима жиддий эътиборга лойиқ бўлса, нима одиллик, ҳалоллик, ёқимли бўлса, нима ҳақда ижобий гапирилса, нима ҳиммат ва нима мақтовга сазовор бўлса, булар ҳақда фикр юритишга ундаяпти. (Флп 4:8) Албатта, доим ҳам хаёлимизга нотўғри фикрлар келишининг олдини ололмаймиз. Бироқ ўзини тута билиш фазилати ёмон фикрларни ҳайдаб, онгимизни яхши фикрлар билан тўлдиришга ёрдам беради. Фикрларимизда бенуқсонликни сақласак, бу ишларимизда ҳам акс этади. (Мрк 7:21–23)

Қуйида келтирилган ҳар бир оят асосида қандай фикрлаш тарзидан қочишимиз кераклигини ёзинг:

Рм 12:3

Лқ 12:15

Мт 5:28

Флп 3:13