ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
«Пул ажратиб» қўйинг
Ҳаворий Павлус мунтазам хайр-эҳсон қила олишимиз учун «пул ажратиб» қўйишни режалаштиришни маслаҳат берган. (1Кр 16:2) Мазкур илоҳий маслаҳатга амал қилиб, пок топинишни қўллаб-қувватлай оламиз ва бу бизга қувонч келтиради. Бизга хайр-эҳсонларимиз арзимасдай туюлса ҳам, Яҳова Уни энг яхши нарсаларимиз билан шарафлаш истагимизни жуда қадрлайди. (Ҳк 3:9)
«ПУЛ АЖРАТИБ ҚЎЯЁТГАНИНГИЗ УЧУН МИННАТДОРМИЗ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:
-
Қанча хайр-эҳсон қилишимизни олдиндан режалаштиришнинг қандай фойдали томонлари бор?
-
Қандай қилиб баъзилар хайр-эҳсон қилиш учун «пул ажратиб» қўйяпти?