Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Ота-оналар, фарзандларингизга илоҳий доноликка эга бўлишга ёрдам беринг

Ота-оналар, фарзандларингизга илоҳий доноликка эга бўлишга ёрдам беринг

Ота-оналар фарзандларига илоҳий доноликка эга бўлишга ёрдам бера олишади. Бунинг йўлларидан бири — фарзандлари жамоат йиғилишларидан фойда олишига кўмаклашишдир. Ёшларга йиғилишларда кўрган-эшитганлари ва тайёргарлик кўриб берган шарҳлари Яҳова ҳақида билим олишга ҳамда Унинг яқин дўсти бўлишга ёрдам бериши мумкин. (Қн 31:12, 13) Агар фарзандингиз бўлса, қандай қилиб унга йиғилишлардан кўпроқ фойда олишга кўмаклаша оласиз?

  • Юзма-юз ўтадиган йиғилишларга бориш учун жон куйдиринг (Зб 22:22)

  • Йиғилиш залида йиғилишдан олдин ёки кейин далдали суҳбатлар қуриш учун вақт ажратинг (Ибр 10:25)

  • Оиланинг ҳар бир аъзосида йиғилишларда муҳокама қилинадиган адабиётлар (электрон ёки босма) борлигига амин бўлинг

  • Фарзандингизга ўз сўзлари билан шарҳ тайёрлашга кўмаклашинг (Мт 21:15, 16)

  • Йиғилишлар ва у ерда олинадиган йўл-йўриқлар тўғрисида ижобий гапиринг

  • Фарзандингизга турли ишларда, масалан, Йиғилиш залини тозалашда қатнашишга ва жамоатдаги ёши катталар билан суҳбатлашишга ёрдам беринг

Фарзандингизга Яҳова билан дўст бўлишга ёрдам бериш кўп ҳаракат талаб этади ва баъзан буни қилишга ўзингизда куч топа олмассиз. Аммо Яҳова сизга ёрдам беришига амин бўлишингиз мумкин. (Иша 40:29)

«ОТА-ОНАЛАР, ЯҲОВАГА ВА УНИНГ КУЧИГА ТАЯНИНГ!» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Чарчоқ Зак ва Лияга қандай таъсир қилган?

  • Нега ота-оналар кучи қолмаганида Яҳовадан ёрдам сўрашлари керак?

  • Қай йўсин Зак ва Лия Яҳовага таяниб, Ундан ёрдам излаган?