ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Аллоҳнинг Каломига бўлган ишончингизни мустаҳкамланг
Аллоҳнинг Каломи ҳаётимизни ўзгартира олади. (Ибр 4:12) Бироқ унда ёзилган йўл-йўриқлару маслаҳатлардан фойда олиш учун у ростдан ҳам «Аллоҳ каломи» эканига ишончимиз комил бўлиши керак. (1Сал 2:13) Қай йўсин Муқаддас Китобга бўлган ишончимизни мустаҳкамлашимиз мумкин?
Ҳар куни Муқаддас Китобдан бир парча ўқинг. Ўқиётганда Яҳова бу китобнинг Муаллифи эканини тасдиқловчи далилларни топишга ҳаракат қилинг. Масалан, Ҳикматлар китобидаги маслаҳатларни кўриб чиқинг ва улар ҳозирги кунда қанчалик амалий эканига диққат қаратинг. (Ҳк 13:20; 14:30)
Бирорта мавзуни танлаб, изланиш ўтказинг. Муқаддас Китоб Худо томонидан илҳомлантирилганини исботловчи далилларни яхшилаб ўрганиб чиқинг. Масалан, «Яҳованинг Шоҳидлари изланиш олиб бориши учун қўлланма»даги «Муқаддас Китоб» мавзусини топиб, «Худо томонидан илҳомлантирилган» сарлавҳаси остидаги маълумотни ўқинг. Шунингдек, «Янги дунё таржимаси»да келтирилган илованинг А3 мавзусидаги маълумотни тадқиқ қилиб, Муқаддас Китобда ёзилган хабар ўзгармаганига бўлган ишончингизни мустаҳкамлашингиз мумкин.
«НЕГА ИМОНИМИЗ КОМИЛ? ХУДОНИНГ КАЛОМИГА» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:
-
Қандай қилиб Карнакда (Миср) топилган ибодатхона девори Худонинг Каломи ишончли эканини тасдиқлаяпти?
-
Муқаддас Китобдаги хабар ўзгармаганини қаердан биламиз?
-
Қай йўсин Муқаддас Китоб ҳозирги пайтгача сақланиб қолгани сизни у Худонинг Каломи эканига ишонтиряпти? (Ишаё 40:8 ни ўқинг.)