Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Тез тиббий ёрдам керак бўладиган вазиятларга ҳозирдан тайёрланинг

Тез тиббий ёрдам керак бўладиган вазиятларга ҳозирдан тайёрланинг

Нега тайёргарлик кўриш муҳим? Кутилмаганда тез тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб қолишимиз ва касалхонага тушишимиз мумкин. Бундай вазиятларда сизга энг сифатли тиббий ёрдам кўрсатилиши учун олдиндан тайёргарлик кўриб қўйинг. Шундай қилиб, ҳаётга ва Яҳованинг қон ҳақидаги қонунига ҳурмат кўрсатган бўласиз. (Ҳв 15:28, 29)

Қай йўсин тайёргарлик кўришингиз мумкин?

  • Ибодат қилинг ва «Тиббий амалиётларга нисбатан шахсий қарор ва ваколатнома» (DPA) ҳужжатини диққат билан тўлдиринг a. Сувга чўмган ваъзгўйлар ўзлари учун бу ҳужжатни, вояга етмаган фарзандлари учун эса «Шахсий гувоҳнома» (ic) ҳужжатини адабиётларга жавобгар биродардан олишлари мумкин

  • Ҳомиладор бўлсангиз, жамоатингиз оқсоқолларидан «Ҳомиладорлар учун маълумот» (S-401) ҳужжатини сўранг. Ушбу ҳужжат ҳомиладорлик ва туғруқ пайтида юзага келиши мумкин бўлган тиббий масалаларда тўғри қарор чиқаришингизга ёрдам беради

  • Тиббий муолажа олишингиз ёки касалхонага ётишингизга эҳтиёж туғилса ва шу пайтда қон билан боғлиқ масала юзага келиши мумкин бўлса, бу ҳақда жамоатингиз оқсоқолларини олдиндан хабардор қилинг

Оқсоқоллар қандай ёрдам бера олади? Улар «Ваколатнома» ҳужжатини тўлдиришингизга кўмаклашиши мумкин. Лекин оқсоқоллар тиббий масалаларда сиз учун қарорлар чиқаришмайди ёки шахсий танлов масаласида ўз фикрини билдиришмайди. (Рм 14:12; Гл 6:5) Сиз олмоқчи бўлган тиббий муолажа пайтида қон қуйиш хавфи юзага келиши мумкин бўлса, бу ҳақда маҳаллий оқсоқолларга айтинг. Шунда улар Касалхоналар билан алоқа қилиш қўмитаси (КАҚ) билан тезда боғланиб, вазиятингиз тўғрисида хабар беришади.

КАҚ қандай ёрдам бериши мумкин? КАҚда хизмат қиладиган биродарлар қон қуйишга оид диний нуқтаи назаримизни тиббиёт ходимларига ва юристларга тушунтириш учун таълим олишган. Улар қонсиз даволаш усулларини шифокорингиз билан муҳокама қилишлари мумкин. Агар зарурат туғилса, улар қонсиз даволашга тайёр бўлган шифокорни топишингизга кўмаклашишади.

«ҚАЙ ЙЎСИН ҚОН МАСАЛАСИДА ТЎҒРИ ҚАРОР ЧИҚАРА ОЛАМИЗ?» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Мазкур видеога кўра, қон қуйишга тўғри келиши мумкин бўлган шошилинч вазиятларга тайёр туришингизга нима ёрдам бериши мумкин?

a «Ҳаётдан тоабад завқланинг!» китобининг 39- дарси қон билан боғлиқ тиббий масалаларда тўғри қарорлар чиқаришингизга ёрдам бериши мумкин.