Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Яҳова қийинчиликлар пайтида бизга ёрдам беради

Яҳова қийинчиликлар пайтида бизга ёрдам беради

Ушбу охирзамон даврида биз кўплаб қийинчиликларни бошдан кечиряпмиз. Баъзан ўзимизни уларга ортиқ чидай олмайдигандай ҳис қилишимиз мумкин. Аммо Яҳовага яқинлашишда давом этсак, У ҳатто дилни тилка-пора қиладиган қийинчиликларга ҳам бардош беришимизга кўмаклашади. (Иша 43:2, 4) Қийинчиликлар пайтида Яҳовага қай йўсин яқинлаша оламиз?

Ибодат. Қалбимизда борини Яҳовага тўкиб солганимизда У бизга хотиржамлик ато этади ва руҳан қўллаб-қувватлайди. (Флп 4:6, 7; 1Сал 5:17)

Йиғилишлар. Ҳозир маънавий озуқага ва имондошларимиз билан мулоқот қилишга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ муҳтожмиз. Булардан йиғилишларимизда баҳраманд бўлишимиз мумкин. (Ибр 10:24, 25) Жамоат учрашувларига тайёрланиб борганимизда ва уларда қатнашганимизда Яҳова Ўз руҳи орқали тақдим этаётган ёрдамдан тўлиқ фойда оламиз. (Вҳ 2:29)

Хизмат. Хизматда фаол бўлиб қолиш учун қўлимиздан келганини қилсак, ижобий нарсаларга диққат қаратишимиз осонроқ бўлади. Қолаверса, Яҳова ҳамда хизматдошларимиз билан дўстлигимиз мустаҳкамланади. (1Кр 3:5–10)

«ЯҲОВА СИЗНИ ЎЗИГА ҚАБУЛ ҚИЛАДИ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Қийинчиликлар пайтида Малу опамизга Яҳовага яқин бўлишга нима ёрдам берган?

  • Қай йўсин Малу каби биз ҳам қийинчиликлар пайтида Забур 34:18 дан тасалли топишимиз мумкин?

  • Қандай қилиб Малунинг мисоли қийинчиликларга дуч келганимизда Яҳова бизга «инсонларникидан устун турган куч» беришини кўрсатяпти? (2Кр 4:7)