Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Аллоҳнинг фикрини билишга интилинг

Аллоҳнинг фикрини билишга интилинг

Биз барча ишларимиз билан Яҳовани мамнун қилишни истаймиз. (Ҳк 27:11) Бунинг учун аниқ қонун-қоида бўлмаган вазиятларда ҳам Унинг фикрлаш тарзини акс эттирадиган қарорлар чиқаришимиз керак. Бунда бизга нима ёрдам бериши мумкин?

Муқаддас Китобни мунтазам тадқиқ қилинг. Ҳар сафар Муқаддас Китобни ўқиганимизда Яҳова билан бирга вақт ўтказгандай бўламиз. Яҳова халқига қандай муомала қилганини кўриб чиқсак ва Унинг назарида тўғри ёки нотўғри йўл тутган инсонларнинг мисолларини ўргансак, Унинг фикрлаш тарзини тушуна оламиз. Қарор чиқаришимиз керак бўлганида муқаддас руҳ Аллоҳ Каломини ўқиганимизда ўрганган муҳим сабоқларни ва принципларни эслашимизга ёрдам бериши мумкин. (Юҳ 14:26)

Изланиш ўтказинг. Қарор олдида турганингизда ўзингиздан қуйидагича сўранг: «Муқаддас Китобдаги қайси оятлар ёки баёнотлар мазкур масала бўйича Яҳованинг фикрини билишимга ёрдам беради?» Яҳовадан ёрдам сўраб ибодат қилинг ҳамда изланиш олиб боришга мўлжалланган она тилингиздаги асбоблардан фойдаланинг. Улар вазиятингизга мос келадиган Муқаддас Китоб принципларини топишингизга ва уларни амалда қўллашингизга кўмаклашади. (Зб 25:4)

«“ЧИДАМ БИЛАН ЧОПИШИМИЗ” КЕРАК — ТЎЙИМЛИ ОВҚАТ ЕНГ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Видеодаги синглимиз қандай босимга дуч келди?

  • Адабиётларимиз асосида изланиш олиб бориш шунга ўхшаш босимга қарши туришингизга қай йўсин ёрдам беради?

  • Тўғри қарорлар чиқариш мақсадида изланиш олиб борсак ва шахсий тадқиқ қилсак, бу бизга қандай фойда келтиради? (Ибр 5:13, 14)