Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Қутлуғ Кечлик мавсумида мақсадлар қўйинг

Қутлуғ Кечлик мавсумида мақсадлар қўйинг

Ҳар йили Яҳованинг халқи Қутлуғ Кечлик маросимини интиқиб кутади. Қутлуғ Кечликдан олдинги ва кейинги ҳафталар давомида тўлов қурбонлиги учун Яҳовага ҳамдлар айтиш ҳамда Унга миннатдорчилик билдириш имкониятини қўлдан бой бермаймиз. (Эф 1:3, 7) Масалан, бу маросимга бошқаларни таклиф қилиш учун жон куйдирамиз. Баъзилар март ёки апрель ойида 30 ё 50 соат нормасини танлаб, кўмакчи кашшоф бўлиб хизмат қилиш учун кундалик ҳаётига ўзгаришлар киритади. Бу йилги Қутлуғ Кечлик мавсумида хизматда кўпроқ қатнашишни истайсизми? Бунда сизга нима ёрдам бериши мумкин?

Кўпинча олдиндан режа тузганимизда кўпроқ ишларни бажара оламиз. (Ҳк 21:5) Қутлуғ Кечлик маросими яқинлашаётган экан, ҳозир режа тузишнинг айни вақтидир. Қутлуғ Кечлик мавсумида қандай қилиб хизматда кўпроқ қатнашмоқчи эканингиз ва мақсадларингизга эришиш учун нима қилишингиз кераклиги ҳақида ўйлаб кўринг. Кейин Яҳова ҳаракатларингизга барака беришини сўранг. (1Юҳ 5:14, 15)

Қай йўсин Қутлуғ Кечлик мавсумида хизматингизни кенгайтира оласиз?