29 июль–4 август
ЗАБУР 69
13-қўшиқ ва ибодат | Кириш сўзлари (1 дақ.)
1. Исонинг ҳаётидаги воқеалар Забурнинг 69-саносида башорат қилинган
(10 дақ.)
Исодан бесабаб нафратланишган (Зб 69:4; Юҳ 15:24, 25; w11 15/8 11-саҳ., 17-хб.)
Исо ҳақ топинишда ғайрат кўрсатган (Зб 69:9; Юҳ 2:13–17; w10 15/12 8-саҳ., 7-, 8-хб.)
Исо ич-ичидан эзилган ва унга аччиқ нарса қўшилган шароб беришган (Зб 69:20, 21; Мт 27:34; Лқ 22:44; Юҳ 19:34; g95 22/10 31-саҳ., 4-хб.; it-2 650)
МУЛОҲАЗА УЧУН: Нега Яҳова Масиҳ ҳақидаги башоратларни Ибронийча ёзувларга киритган?
2. Маънавий марваридлар
(10 дақ.)
-
Зб 69:30, 31. Қай йўсин ушбу оятлар ибодатларимизнинг сифатини яхшилашга ёрдам бериши мумкин? (w99 15/1 18-саҳ., 11-хб.)
-
Бу ҳафтадаги Муқаддас Китоб мутолааси пайтида топган қандай маънавий марваридлар билан бўлишмоқчисиз?
3. Муқаддас Китоб қироати
(4 дақ.) Зб 69:1–25 (th 2-дарс)
4. Сабр-тоқат. Исо нима қилган?
(7 дақ.) Муҳокама. ВИДЕОНИ қўйиб беринг ва кейин «Одамларни севинг» рисоласидаги 8-дарснинг 1-, 2-параграфларини муҳокама қилинг.
5. Сабр-тоқат. Исога тақлид қилинг
(8 дақ.) «Одамларни севинг» рисоласидаги 8-дарснинг 3–5-параграфларига ва «Шунингдек, қуйидагиларга қаранг» қисмига асосланган муҳокама.
134-қўшиқ
6. Маҳаллий эҳтиёжлар
(5 дақ.)
7. Оилавий топинишни ўтказишда қўл келадиган принциплар
(10 дақ.) Муҳокама.
2009 йилнинг январь ойидан бошлаб жамоат китоб тадқиқи, Воизлик мактаби ҳамда Хизмат учрашуви бирлаштирилди ва улар ҳафта ўртасида бир кунда ўтказиладиган бўлди. Бу эса оилаларга ҳар ҳафта бир оқшомни ўзларининг оилавий топинишига бағишлашга имкон берди. Кўплар бу учун миннатдорчилик билдиришди, чунки мазкур тадбир уларга Яҳова ҳамда бир-бирларига яқинлашишга кўмаклашяпти. (Қн 6:6, 7)
Қайси принциплар оила бошига оилавий топинишни мазмунли ва мунтазам ўтказишга ёрдам беради?
-
Мунтазам ўтказинг. Агар иложи бўлса, оилавий топиниш учун ҳар ҳафта аниқ вақтни белгиланг. Борди-ю, кутилмаганда бирор нарса юз берса, оилавий топинишни бошқа кунга кўчиришга тайёр туринг
-
Тайёргарлик кўринг. Хотинингиз билан маслаҳатлашинг ва болаларингизга вақти-вақти билан таклиф билдиришга имкон беринг. Тайёргарлик кўришга ҳаддан ташқари кўп вақт сарфлашга ҳожат йўқ, айниқса, оила аъзоларингиз ҳар ҳафта оилавий топинишда бир турдаги маънавий ишларни қилишдан завқ олаётган бўлса
-
Оила аъзоларингизга мос мавзуни танланг. Фарзандларингиз улғайгани сайин, уларнинг эҳтиёжлари ва қобилиятлари ўзгаради. Сиз танлаган мавзу оилангизнинг ҳар бир аъзосига маънан ўсишга ёрдамлашиши керак
-
Эркин ва севгига тўла муҳит яратинг. Об-ҳаво яхши бўлганида оилавий топинишни табиат қўйнида ўтказишингиз мумкин. Керак бўлса, оилавий топиниш пайтида танаффуслар қилиб туринг. Болаларингиз дуч келаётган ўзгача қийинчиликларни муҳокама қилиш яхши бўлса-да, оилавий топинишни фарзандларингизни койиб бериш ёки жазолашнинг имкони деб билманг
-
Бирхилликдан қочинг. Мисол учун, оилавий топинишингиз учрашувга тайёрланишни, jw.org сайтидан видео кўриш ва уни муҳокама қилишни ёки хизматда учрайдиган вазиятларни саҳналаштиришни ўз ичига олиши мумкин. Кўпинча оилавий топиниш муҳокамадан иборат бўлади. Лекин оилавий топиниш дастурига оиланинг ҳар бир аъзоси шахсий тадқиқ ўтказишини ҳам киритса бўлади.
Қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
-
Қай йўсин ушбу принципларни қўллай оласиз?
8. Жамоат билан Муқаддас Китоб тадқиқи
(30 дақ.) bt 13-боб, 8–16-хб., 105-саҳ. рамка