Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

27 май–2 июнь

ЗАБУР 42–44

27 май–2 июнь

86-қўшиқ ва ибодат | Кириш сўзлари (1 дақ.)

АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР

1. Илоҳий таълимдан тўлиқ фойда олинг

(10 дақ.)

Бошқалар билан иложи бўлса юзма-юз кўришиб Яҳовага топининг (Зб 42:4, 5; w06 1/6 1-саҳ., 11-хб.)

Аллоҳнинг Каломини тадқиқ қилишдан олдин ибодат қилинг (Зб 42:8; w12 15/1 15-саҳ., 2-хб.)

Хатти-ҳаракатларингизни Муқаддас Китоб йўналтиришига йўл қўйинг (Зб 43:3)

Илоҳий таълим бизни мустаҳкамлаб, синовларни енгишимизга ва бағишловимизга мувофиқ ҳаёт кечиришимизга ёрдам беради. (1Бтр 5:10; w16.09 5-саҳ., 11-, 12-хб.)

2. Маънавий марваридлар

(10 дақ.)

  • Зб 44:19. Сано бастакори «чиябўрилар маконида» деб айтганида, нимага ишора қилган бўлиши мумкин? (it-1 1242)

  • Бу ҳафтадаги Муқаддас Китоб мутолааси пайтида топган қандай маънавий марваридлар билан бўлишмоқчисиз?

3. Муқаддас Китоб қироати

ХИЗМАТДА ФАОЛ БЎЛИНГ

4. Суҳбат бошлаш

(4 дақ.) УЙМА-УЙ ХИЗМАТ. Муқаддас Китоб тадқиқини таклиф қилинг. (lmd 5-дарс, 5-параграф)

5. Қизиқишни ривожлантириш

(5 дақ.) УЙМА-УЙ ХИЗМАТ. Суҳбатдошингизни кейинги оммавий нутққа таклиф қилинг. «Йиғилиш залида нималар бўлади?» номли видеога диққат қаратинг (аммо қўйиб берманг) ва уни муҳокама қилинг. (lmd 7-дарс, 5-параграф)

6. Нутқ

(3 дақ.) lmd А илова, 4-ҳақиқат. Мавзу: «Барча мукаммал соғликка эга бўлади». (th 2-дарс)

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

21-қўшиқ

7. Иш ва таълим масаласида доно қарорлар чиқаринг

(15 дақ.) Муҳокама.

Ёшлар, мактабни тугатганингиздан кейин нима қилишни режалаштиряпсиз? Эҳтимол, сиз кашшофлик қилишингизга имкон берадиган қандайдир ишни кўзлаб қўйгандирсиз. Ё бўлмаса, бундай ишни топиш учун бирон кўникма, сертификат ёки дипломга эга бўлишингизга имкон берадиган қандайдир курсларга бориш ҳақида ўйлаётгандирсиз. Бу ҳаётингиздаги қизиқарли дамлардир! Лекин танлов кўп бўлгани ёки бошқалар уларга ёқадиган қарорни чиқаришингиз учун сизга босим ўтказаётгани туфайли қандай йўл тутишни билмаслигингиз мумкин. Хўш, доно қарорлар чиқаришингизга нима ёрдам бериши мумкин?

Матто 6:32, 33 ни ўқинг. Кейин тингловчилардан шундай сўранг:

  • Нега иш ва таълим масаласида муҳим қарорлар чиқаришдан олдин аниқ маънавий мақсадларга эга бўлиш яхши?

  • Қай йўсин ота-оналар фарзандларига Матто 6:32, 33 ни қўллашга ёрдам беришлари мумкин? (Зб 78:4–7)

Моддий жиҳатдан фаровон яшаш ёки машҳур бўлиб кетиш истаги қарорларингизга таъсир қилишига йўл қўйманг. (1Юҳ 2:15, 17) Шуни ёдда тутингки, кўп пулга эга бўлиш инсон Шоҳлик ҳақидаги хабарни қабул қилишига тўсқинлик қилиши мумкин. (Лқ 18:24–27) Инсон бой бўлиш учун кўп ишлаётган бўлса, унга кучли имонни ривожлантириш ва диққатини Яҳовани мамнун қилишга қаратиш қийин бўлади. (Мт 6:24; Мрк 8:36)

«Ўткинчи нарсага таянишдан эҳтиёт бўлинг! Бойлик» номли ВИДЕОНИ қўйиб беринг. Кейин тингловчилардан шундай сўранг:

  •   Қай йўсин Ҳикматлар 23:4, 5 доно қарорлар чиқаришингизга ёрдам бериши мумкин?

8. Жамоат билан Муқаддас Китоб тадқиқи

Хотима сўзлари (3 дақ.) | 47-қўшиқ ва ибодат