6–12 май
ЗАБУР 36–37
87-қўшиқ ва ибодат | Кириш сўзлари (1 дақ.)
1. «Ёвуз одамлар дастидан дилинг оғримасин»
(10 дақ.)
Ёвуз одамлар бизга азоб-уқубат келтиради (Зб 36:1–4; w17.04 10-саҳ., 4-хб.)
«Ёвуз одамлар»дан ғазабланиб юриш ҳам бизга зарар етказади (Зб 37:1, 7, 8; w22.06 10-саҳ., 10-хб.)
Яҳованинг ваъдаларига ишониш бизга тинчлик бахш этади (Зб 37:10, 11; w17.04 10–11-саҳ., 5-, 6-хб.)
ЎЗИНГИЗДАН СЎРАНГ: «Янгиликларда ёвузлик кўрсатилса, бу мени тушкунликка туширадими?»
2. Маънавий марваридлар
(10 дақ.)
-
Зб 36:6. Сано бастакори Яҳованинг одиллиги «маҳобатли тоғлардайдир» деганида, нимани назарда тутган бўлиши мумкин? (it-2 445)
-
Бу ҳафтадаги Муқаддас Китоб мутолааси пайтида топган қандай маънавий марваридлар билан бўлишмоқчисиз?
3. Муқаддас Китоб қироати
(4 дақ.) Зб 37:1–26 (th 10-дарс)
4. Суҳбат бошлаш
(3 дақ.) УЙМА-УЙ ХИЗМАТ. (lmd 1-дарс, 5-параграф)
5. Қизиқишни ривожлантириш
(4 дақ.) НОРАСМИЙ ХИЗМАТ. Олдинлари тадқиқ ўтишни истамаган инсонга Муқаддас Китоб тадқиқини таклиф қилинг. (lmd 9-дарс, 4-параграф)
6. Нутқ
(5 дақ.) w14 15/9 22. Мавзу: «Яҳова масиҳий озиқ-овқат етишмовчилигидан азият чекишига ҳеч қачон йўл қўймайдими? (Зб 37:25)» (th 13-дарс)
33-қўшиқ
7. Мусибат пайтига тайёргарлик кўрдингизми?
(15 дақ.) Муҳокама.
Табиий ва одам сабабчи бўлаётган офатлар дастидан бутун дунёдаги имондошларимиз моддий нарсаларидан маҳрум бўляпти ва яқинларини йўқотяпти. (Зб 9:9, 10) Афсуски, бу ҳар биримиз билан юз бериши мумкин, шунинг учун бундай қийин пайтларга тайёргарлик кўришимиз керак.
Офат пайтида омон қолишимизга кўмаклашадиган нарсаларни тайёрлаб қўйишдан a ташқари, бизга яна нималар ёрдам бериши мумкин?
-
Ҳиссан тайёргарлик кўринг. Офатлар бўлиши мумкинлигини тан олинг ва улар юз берса нима қилишингизни ўйлаб қўйинг. Моддий нарсаларга қаттиқ боғланиб қолишдан эҳтиёт бўлинг. Бу сизга донолик ва қатъийлик билан йўл тутиб, хавфсизлигингизни ҳамда ҳаётингизни моддий нарсаларингиздан устун қўйишга ёрдам беради. (Ибт 19:16; Зб 36:9) Қолаверса, моддий нарсаларга қаттиқ боғланмаган бўлсангиз, офат пайтида уларни йўқотган тақдирда ҳам унчалик куйинмайсиз. (Зб 37:19)
-
Маънан тайёргарлик кўринг. Сизга ғамхўрлик қилиш учун Яҳовада куч ва истак борлигига бўлган ишончингизни мустаҳкамланг. (Зб 37:18) Жонимиздан ташқари барча нарсамиздан маҳрум бўлсак-да, Яҳова бизни йўналтириб, қўллаб-қувватлайди. (Ерм 45:5; Зб 37:23, 24) Офат юз беришидан олдин буни ўзингизга мунтазам эслатиб туринг.
Яҳова Ўз ваъдаларини амалга оширишига ишонсак, У қайғули кунларда биз учун қўрғон бўлади. (Зб 37:39)
«Офатларга тайёргарлик кўрдингизми?» номли ВИДЕОНИ қўйиб беринг. Кейин тингловчилардан шундай сўранг:
-
Офатлар пайтида Яҳова бизга қай йўсин ёрдам бера олади?
-
Тайёр бўлиш учун қандай амалий чоралар кўришимиз мумкин?
-
Офатдан зарар кўрганларга қай йўсин ёрдам бера оламиз?
8. Жамоат билан Муқаддас Китоб тадқиқи
(30 дақ.) bt 9-боб, 8–16-хб.