Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

1–7 апрель

ЗАБУР 23–25

1–7 апрель

4-қўшиқ ва ибодат | Кириш сўзлари (1 дақ.)

АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР

1. «Яҳова менинг Чўпонимдир»

(10 дақ.)

Яҳова бизни етаклайди (Зб 23:1–3; w05 1/11 1-саҳ., 9-, 10-хб.)

Яҳова бизни ҳимоялайди (Зб 23:4; w05 1/11 2-саҳ., 13–15-хб.)

Яҳова бизни озиқлантиради (Зб 23:5; w05 1/11 2-саҳ., 17-, 18-хб.)

Меҳрибон чўпон қўйларига ғамхўрлик қилганидек, Яҳова ҳам Ўз хизматчиларига ғамхўрлик қилади.

ЎЗИНГИЗДАН СЎРАНГ: «Яҳова шахсан менга қандай ғамхўрлик қилган?»

2. Маънавий марваридлар

(10 дақ.)

  • Зб 23:3. «Адолат сўқмоқлари» бу нима ва улардан оғиб кетмаслигимизга нима ёрдам беради? (w11 15/2 24-саҳ., 1–3-хб.)

  • Бу ҳафтадаги Муқаддас Китоб мутолааси пайтида топган қандай маънавий марваридлар билан бўлишмоқчисиз?

3. Муқаддас Китоб қироати

ХИЗМАТДА ФАОЛ БЎЛИНГ

4. Суҳбат бошлаш

(3 дақ.) НОРАСМИЙ ХИЗМАТ. Атроф-муҳит ҳақида ташвишланаётганини айтган инсон билан Муқаддас Китобдан далдали оятни бўлишинг. (lmd 2-дарс, 5-параграф)

5. Қизиқишни ривожлантириш

(4 дақ.) УЙМА-УЙ ХИЗМАТ. Сиздан «Ҳаётдан тоабад завқланинг!» рисоласини олган инсонга Муқаддас Китоб тадқиқи қандай ўтказилишини кўрсатинг. (lmd 9-дарс, 3-параграф)

6. Шогирд тайёрлаш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

54-қўшиқ

7. Бегоналарнинг овозини рад этамиз

(15 дақ.) Муҳокама.

Қўйлар чўпонининг овозини танийди ва унга эргашади, бегоналардан эса қочади, чунки уларнинг овозини танимайди. (Юҳ 10:5) Шу сингари биз ҳам меҳрибон ва ишончли чўпонларимиз бўлмиш Яҳова ва Исонинг овозига қулоқ соламиз. (Зб 23:1; Юҳ 10:11) Лекин «айёрона гапириб», имонимизни сусайтирмоқчи бўлган бегоналарнинг овозини рад этамиз. (2Бтр 2:1, 3)

Ибтидо китобининг учинчи бобида бегонанинг овози биринчи марта ер юзида эшитилгани ҳақида айтилган. Шайтон Момоҳавога аслида ким эканини айтмай, уни алдаган. У ўзини Момоҳавонинг дўстидек кўрсатиб, Яҳованинг сўзлари ва ниятлари тўғрисида ёлғон гапирган. Афсуски, Момоҳаво унга қулоқ солган. Бунинг дастидан у ва унинг оиласи қаттиқ азоб чеккан.

Бугунги кунда Шайтон салбий хабарлар, қисман рост бўлган маълумот ва ғирт ёлғонларни тарқатиб, бизда Яҳова ҳамда Унинг ташкилотига нисбатан шубҳа уйғотишга уриняпти. Шунга бегонанинг овозини эшитишимиз биланоқ қочишимиз керак! Қизиқувчанлигимиз туфайли уни ҳатто бир сония эшитиш ҳам хавфлидир. Шайтонга Момоҳавони йўлдан уриш учун у билан қурган қисқа суҳбати давомида нечта сўз керак бўлди? (Ибт 3:1, 4, 5) Борди-ю, бизни яхши кўрадиган ва ниятлари яхши бўлган танишимиз бизга Яҳованинг ташкилоти тўғрисида салбий маълумот айтмоқчи бўлса, қандай йўл тутамиз?

«“Бегоналарнинг овозини” рад этинг» номли ВИДЕОНИ қўйиб беринг. Кейин тингловчилардан шундай сўранг:

Жейд имондош бўлмаган ойиси билан юзага келган вазиятни қандай ҳал қилганидан нимани ўргандингиз?

8. Жамоат билан Муқаддас Китоб тадқиқи

Хотима сўзлари (3 дақ.) | 55-қўшиқ ва ибодат