29 апрель–5 май
ЗАБУР 34–35
10-қўшиқ ва ибодат | Кириш сўзлари (1 дақ.)
1. «Ҳар доим Яҳовани» мақтанг
(10 дақ.)
Ҳатто қийинчиликларни бошдан кечирганида ҳам Довуд Яҳовани шарафлаган (Зб 34:1; w07 1/3 24-саҳ., 11-хб.)
Довуд ўзи билан эмас, Яҳова билан мақтанган (Зб 34:2–4; w07 1/3 25-саҳ., 13-хб.)
Довуд Яҳовани улуғлагани унинг ёнидаги одамларни мустаҳкамлаган (Зб 34:5; w07 1/3 26-саҳ., 15-хб.)
Довуд Абумалекдан (Охишдан) қочиб қутулганидан кейин Шоулдан даъвоси бор 400 киши саҳрода унга қўшилган. (1Шҳ 22:1, 2) Довуд ушбу санони ёзганида айнан шу кишилар ҳақида ўйлаган бўлиши мумкин. (Зб 34, сўзбоши)
ЎЗИНГИЗДАН СЎРАНГ: «Кейинги жамоат йиғилишида ким биландир гаплашганимда қандай қилиб Яҳовани улуғлашим мумкин?»
2. Маънавий марваридлар
(10 дақ.)
-
Зб 35:19. Довуд Яҳовага илтижо қилиб, ундан нафратланаётганлар «кўз қисишига» йўл қўймаслигини сўраганида нимани назарда тутган? (w06 15/5 2-саҳ., 12-хб.)
-
Бу ҳафтадаги Муқаддас Китоб мутолааси пайтида топган қандай маънавий марваридлар билан бўлишмоқчисиз?
3. Муқаддас Китоб қироати
(4 дақ.) Зб 34:1–22 (th 5-дарс)
4. Суҳбат бошлаш
(2 дақ.) НОРАСМИЙ ХИЗМАТ. Шоҳидлик беришингиздан олдин суҳбат тугайди. (lmd 1-дарс, 4-параграф)
5. Қизиқишни ривожлантириш
(4 дақ.) НОРАСМИЙ ХИЗМАТ. (lmd 2-дарс, 4-параграф)
6. Эътиқодингизни тушунтириш
(5 дақ.) Намойиш. ijwfq 59-мақола. Мавзу: «Байрам Худога маъқул келиш-келмаслигини Яҳованинг Шоҳидлари қандай аниқлайди?» (th 17-дарс)
59-қўшиқ
7. Йиғилишларда Яҳовани шарафлашнинг учта йўли
(15 дақ.) Муҳокама.
Жамоат йиғилишларида Яҳовани шарафлаш учун ажойиб имкониятларимиз бор. Мана улардан учтаси.
Суҳбатлар. Бошқалар билан суҳбатлашганингизда Яҳова қанчалик яхши экани ҳақида айтиб беринг. (Зб 145:1, 7) Масалан, сизга фойда келтирган қандайдир фикрни эшитгандирсиз ёки ўқигандирсиз. Балки хизматингизда қизиқарли воқеа юз бергандир ёки кимдир сизга сўзлари ё ишлари билан далда бергандир. Ё бўлмаса, бирон ижоднинг қайсидир жиҳати сизни қойил қолдиргандир. Ушбу ҳадяларнинг барини Яҳова беради. (Ёқ 1:17) Йиғилишга олдинроқ келсангиз, булар тўғрисида бошқалар билан суҳбатлаша оласиз.
Шарҳлар. Ҳар бир йиғилишда камида битта шарҳ беришга ҳаракат қилинг. (Зб 26:12) Шарҳингизда саволга тўғридан-тўғри жавоб беришингиз, иккинчи даражали фикрни айтишингиз, оят ёки маълумотни қўллаш ё расмлар борасида гапиришингиз мумкин. Сиз шарҳ бермоқчи бўлганингизда, эҳтимол, бошқалар ҳам қўлини кўтарар, шунга бир нечта шарҳ тайёрланг. Агар шарҳларимиз 30 сония ёки ундан камроқ бўлса, кўпроқ одам «Аллоҳга ҳамду сано қурбонлигини... бахшида» эта олади. (Ибр 13:15)
Қўшиқлар. Ҳамду сано қўшиқларини завқ билан куйланг. (Зб 147:1) Қўлингизни кўтарганингизда, айниқса, катта жамоатларда сиздан ҳар сафар ҳам сўрамасликлари мумкин, лекин ҳамду сано қўшиқларини ҳар йиғилишда куйлай оласиз. Ҳатто «Яхши куйлай олмайман» деб ўйласангиз ҳам, қўлингиздан келганча ҳаракат қилсангиз, бу Яҳовани қувонтиради! (2Кр 8:12) Қўшиқ куйлашни уйда машқ қилсангиз бўлади.
«Тарихимиз саҳифалари. Ҳадя сифатида берилган қўшиқ (1-қисм)» номли ВИДЕОНИ қўйиб беринг. Кейин тингловчилардан шундай сўранг:
Ташкилотимиз фаолиятининг бошида қўшиқлар орқали Яҳовага ҳамду сано айтиш муҳим эканини қандай кўрсатганмиз?
8. Жамоат билан Муқаддас Китоб тадқиқи
(30 дақ.) bt 9-боб, 1–7-хб., 3-бўлимга кириш сўзлари ва 70-саҳ. рамка