Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

4–10 март

ЗАБУР 16–17

4–10 март

111-қўшиқ ва ибодат | Кириш сўзлари (1 дақ.)

АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР

1. «Яҳова, Сен жамики баракаларим Манбаисан»

(10 дақ.)

Яҳовага хизмат қиладиганлар билан дўстлашиш бизга қувонч келтиради (Зб 16:2, 3; w18.12 26-саҳ., 11-хб.)

Яҳованинг дўсти эканимизни билиш бизга хурсандчилик бахш этади (Зб 16:5, 6; w14 15/2 29-саҳ., 4-хб.)

Яҳованинг маънавий ҳимояси остида ўзимизни хавфсиз ҳис қиламиз (Зб 16:8, 9; w08 15/2 3-саҳ., 2-, 3-хб.)

Довудга ўхшаб биз ҳам мазмунли ҳаёт кечиряпмиз, чунки жамики баракаларимиз Манбаи бўлмиш Яҳовага топиниш ҳаётимизда энг муҳим ўринни эгаллайди.

ЎЗИНГИЗДАН СЎРАНГ: «Ҳақиқатга келганимдан кейин ҳаётим қанчалик яхшиланди?»

2. Маънавий марваридлар

(10 дақ.)

  • Зб 17:8. «Кўзинг қорачиғидай» ибораси нимани англатади? (it-2 714)

  • Бу ҳафтадаги Муқаддас Китоб мутолааси пайтида топган қандай маънавий марваридлар билан бўлишмоқчисиз?

3. Муқаддас Китоб қироати

ХИЗМАТДА ФАОЛ БЎЛИНГ

4. Суҳбат бошлаш

(1 дақ.) УЙМА-УЙ ХИЗМАТ. Қутлуғ Кечликка таклифномани беринг. (th 11-дарс)

5. Суҳбат бошлаш

(3 дақ.) УЙМА-УЙ ХИЗМАТ. Қутлуғ Кечликка таклифномани беринг. Суҳбатдошингиз қизиқиш билдиргач, «Исо Масиҳнинг ўлимини хотирланг» номли видеога диққат қаратинг ва уни муҳокама қилинг. (th 9-дарс)

6. Суҳбат бошлаш

(2 дақ.) НОРАСМИЙ ХИЗМАТ. Қутлуғ Кечликка таклифномани беринг. (th 2-дарс)

7. Шогирд тайёрлаш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

20-қўшиқ

8. Қутлуғ Кечликка қандай тайёргарлик кўришимиз мумкин?

(15 дақ.) Муҳокама.

Биз Исонинг амрига бўйсуниб, 24 март якшанба куни Исонинг ўлимини хотирлаймиз. Шу йўсин иккита шахс бизга намоён этган энг олий севгини ёдга оламиз. (Лқ 22:19; Юҳ 3:16; 15:13) Ушбу ўзгача маросимга қандай тайёргарлик кўришимиз мумкин?

  • Одамларни Қутлуғ Кечликка ва махсус нутққа таклиф қилиш учун кампанияда қўлингиздан келганча иштирок этинг. Танишларингизнинг рўйхатини тузинг ва уларни таклиф қилинг. Агар танишларингиздан кимдир сизнинг ҳудудингизда яшамаса, унинг ҳудудида маросим қайси пайтда ва жойда ўтишини jw.org сайтидан билиб олинг

  • Март ва апрель ойларида хизматда кўпроқ қатнашишга ҳаракат қилинг. Масалан, 15 ёки 30 соатлик нормани танлаб кўмакчи кашшоф бўла оласизми?

  • 18 мартдан бошлаб Исонинг ердаги ҳаётининг охирги ҳафтаси давомида юз берган муҳим воқеаларни кўриб чиқишни бошланг. 6–7-саҳифалардаги «2024 йили Қутлуғ Кечлик арафасида ўқиладиган оятлар жадвали»дан ҳар куни қанча маълумот ўқишни ўзингиз ҳал қилишингиз мумкин

  • Қутлуғ Кечлик куни jw.org сайтидаги махсус эрталабки топиниш дастурини томоша қилинг

  • Қутлуғ Кечликка илк бор келганларни ва фаолиятсиз ваъзгўйларни илиқ қарши олинг. Уларга маросимдан кейин туғиладиган саволларига жавоб беришни таклиф қилинг. Маросимга келганларга кўпроқ маълумотга эга бўлишга кўмаклашиш учун улар билан қайта кўришишга келишиб олинг

  • Қутлуғ Кечликдан олдин ва кейин тўлов устида мулоҳаза юритинг

«Исо Масиҳнинг ўлимини хотирланг» номли ВИДЕОНИ қўйиб беринг. Кейин тингловчилардан шундай сўранг:

Қутлуғ Кечликка таклиф этиш кампанияси пайтида ушбу видеодан қандай фойдалансак бўлади?

9. Жамоат билан Муқаддас Китоб тадқиқи

Хотима сўзлари (3 дақ.) | 73-қўшиқ ва ибодат