Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

2–8 сентябрь

ЗАБУР 79–81

2–8 сентябрь

29-қўшиқ ва ибодат | Кириш сўзлари (1 дақ.)

АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР

1. Яҳованинг улуғ исмига севги кўрсатинг

(10 дақ.)

Яҳовага иснод келтирадиган ишларни қилманг (Зб 79:9; w17.02 9-саҳ., 5-хб.)

«Яҳова» исмини айтиб чақиринг (Зб 80:18; ijwbv 3-саҳ., 4-, 5-хб.)

Яҳова Унга итоат қилганларга ва Унинг исмига севги кўрсатганларга мўл-кўл барака ёғдиради (Зб 81:13, 16)

Юриш-туришимиз Яҳовага шараф келтириши учун бошқаларга Унинг Шоҳиди эканимизни айтишимиз керак

2. Маънавий марваридлар

(10 дақ.)

  • Зб 80:1. Нега баъзан Исроилнинг барча қабилаларига нисбатан «Юсуф» исми қўлланилган? (it-2 111)

  • Бу ҳафтадаги Муқаддас Китоб мутолааси пайтида топган қандай маънавий марваридлар билан бўлишмоқчисиз?

3. Муқаддас Китоб қироати

ХИЗМАТДА ФАОЛ БЎЛИНГ

4. Суҳбат бошлаш

(1 дақ.) УЙМА-УЙ ХИЗМАТ. Муқаддас Китоб тадқиқини таклиф қилинг. (lmd 4-дарс, 4-параграф)

5. Суҳбат бошлаш

(3 дақ.) НОРАСМИЙ ХИЗМАТ. Муқаддас Китоб тадқиқини таклиф қилинг. (lmd 4-дарс, 3-параграф)

6. Суҳбат бошлаш

(2 дақ.) ЖАМОАТ ЖОЙЛАРИДА ВАЪЗ ҚИЛИШ. Муқаддас Китоб тадқиқини таклиф қилинг. (lmd 3-дарс, 3-параграф)

7. Қизиқишни ривожлантириш

(5 дақ.) УЙМА-УЙ ХИЗМАТ. Олдинлари тадқиқ ўтишни истамаган инсонга Муқаддас Китоб тадқиқини таклиф қилинг. (lmd 8-дарс, 3-параграф)

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

10-қўшиқ

8. «Улар Менинг исмимни улуғлайди»

(15 дақ.) Муҳокама.

Шайтон Адан боғида Яҳованинг исмини қоралаган ва ҳозиргача шундай қилиб келяпти. Ўшандан бери барча одамлар ва фаришталар Яҳованинг исмини оқлаш каби муҳим қарор олдида туришибди.

Шайтон Яҳова ҳақида тарқатиб келаётган бўҳтонларнинг баъзиларини кўриб чиқайлик. У Худони шафқатсиз ва золим Ҳукмдор эканликда айблаяпти. (Ибт 3:1–6; Аюб 4:18, 19) У Яҳованинг хизматчилари аслида Яҳовани яхши кўрмайди, деб даъво қиляпти. (Аюб 2:4, 5) Буниси етмагандек, у миллионлаб одамларни атрофимиздаги гўзал оламнинг Яратувчиси Яҳова эмаслигига ишонтириб келяпти. (Рм 1:20, 21)

Бу ёлғонлар сизга қандай таъсир қиляпти? Уларни эшитиб, ҳойнаҳой, сизда Яҳованинг обрўйини ҳимоя қилиш истаги пайдо бўлгандир. Яҳова Унга топинадиган одамлар Унинг исмини улуғлашда ёрдам беришни исташини билган. (Иша 29:23) Яҳованинг исмини улуғлашга қай йўсин ҳисса қўша оласиз?

  • Бошқаларга Яҳовани таниб-билишга ва Уни севишга кўмаклашинг. (Юҳ 17:25, 26) Бошқаларга Яҳова мавжуд Шахс эканини тасдиқлайдиган далиллар келтиришга ҳамда Унинг ажойиб фазилатлари ҳақида айтиб беришга тайёр бўлинг. (Иша 63:7)

  • Яҳовани бутун қалбингиз билан севинг. (Мт 22:37, 38) Яҳованинг амрларига улар сизга фойда келтираётгани учунгина эмас, балки Унинг қалбини қувонтиришни истаётганингиз учун бўйсунинг. (Ҳк 27:11)

«Севгингиз ҳеч қачон тугамасин, ҳатто... мактабда салбий таъсирга дуч келсангиз ҳам» номли ВИДЕОНИ қўйиб беринг. Кейин тингловчилардан шундай сўранг:

  • Қандай қилиб Эриель ва Диего Худонинг исмини ҳимоя қилишди?

  • Уларни Яҳованинг томонида туришга нима ундади?

  • Уларга қандай тақлид қила оласиз?

9. Жамоат билан Муқаддас Китоб тадқиқи

Хотима сўзлари (3 дақ.) | 90-қўшиқ ва ибодат