Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

7–13 октябрь

ЗАБУР 92–95

7–13 октябрь

84-қўшиқ ва ибодат | Кириш сўзлари (1 дақ.)

АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР

1. Яҳовага хизмат қилиш энг зўр ҳаёт йўли!

(10 дақ.)

Яҳова Унга топинишимизга лойиқ (Зб 92:1, 4; w18.04 26-саҳ., 5-хб.)

Яҳова Ўзининг хизматчиларига қарорлар чиқаришга ва бахтли бўлишга ёрдам беради (Зб 92:5; w18.11 20-саҳ., 8-хб.)

Яҳова Унга ҳатто кекса ёшда хизмат қиладиганларни қадрлайди (Зб 92:12–15; w20.01 19-саҳ., 18-хб.)

ЎЗИНГИЗДАН СЎРАНГ: «Ҳаётимни Яҳовага бағишлаб, сувга чўмишимга нима тўсқинлик қиляпти?»

2. Маънавий марваридлар

(10 дақ.)

  • Зб 92:5. Нима учун бу сўзлар Яҳованинг донолигини таърифлашнинг яхши мисоли бўла олади? (cl 176-саҳ., 18-хб.)

  • Бу ҳафтадаги Муқаддас Китоб мутолааси пайтида топган қандай маънавий марваридлар билан бўлишмоқчисиз?

3. Муқаддас Китоб қироати

ХИЗМАТДА ФАОЛ БЎЛИНГ

4. Суҳбат бошлаш

(4 дақ.) НОРАСМИЙ ХИЗМАТ. Инсон билан умумий мавзуларда суҳбатлашаётган пайтда ваъз қилаётганингиз ҳақида айтиш йўлини топинг. (lmd 5-дарс, 3-параграф)

5. Қизиқишни ривожлантириш

(3 дақ.) НОРАСМИЙ ХИЗМАТ. Олдинлари хушхабарга ижобий муносабат кўрсатган, аммо тадқиқ ўтишни истамаган инсонга Муқаддас Китоб тадқиқини таклиф қилинг. (lmd 8-дарс, 4-параграф)

6. Шогирд тайёрлаш

(5 дақ.) Муқаддас Китобни тадқиқ қилаётган, аммо маънан ўсмаётган инсон билан муҳокама. (lmd 12-дарс, 5-параграф)

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

5-қўшиқ

7. Хавотирлар ёшларни чулғаб олганида

(15 дақ.) Муҳокама.

Яҳовага хизмат қиладиганлар хавотирлардан холи эмас. Масалан, Довуд ҳаётининг турли даврларида хавотирни ҳис қилган. (Зб 13:2; 139:23) Афсуски, бугунги кунда кўпгина имондошларимиз ва ҳатто уларнинг орасидаги ёшлар ҳам бундан мустасно эмас. Баъзан хавотирлар туфайли одатий ишларни бажариш, мисол учун, мактабга ва йиғилишларга бориш қийиндек туюлиши мумкин. Хавотирлар дастидан ҳатто ваҳима хуружлари ёки ўз жонига қасд қилиш фикрлари пайдо бўлиши ҳеч гап эмас.

Ёшлар, агар қачондир қаттиқ хавотирга тушсангиз, отангиз ё онангиз ёки маънан етук масиҳий билан гаплашинг. Қолаверса, Яҳовадан ёрдам сўраб ибодат қилинг. (Флп 4:6) У сизга албатта ёрдам беради. (Зб 94:17–19; Иша 41:10) Стингнинг мисолини кўриб чиқинг.

«Яҳова менга ғамхўрлик қилди» номли ВИДЕОНИ қўйиб беринг. Кейин тингловчилардан шундай сўранг:

• Муқаддас Китобдаги қайси оят Стингга ёрдам берди ва нима учун?

• Яҳова унга қандай ғамхўрлик қилди?

Ота-оналар, фарзандларингизни сабр ила тинглаш, уларга севгингизни кўрсатиш ва Яҳова уларни яхши кўришига ишонтириш орқали уларга хавотирларини енгишга ёрдам бера оласиз. (Тит 2:4; Ёқ 1:19) Яҳова сизга фарзандларингизни қўллаб-қувватлаш учун керак бўлган далда ва кучни беришига ишонинг.

Жамоатимизда кимдир хавотирлардан азият чекаётганини билмаслигимиз ёки у нималарни ҳис қилаётганини тушунмаслигимиз мумкин. Лекин жамоатимиздаги барча ўзини севимли ва қадрли ҳис қилиши учун қўлимиздан келганини қилиб, уларга ёрдам бера оламиз. (Ҳк 12:25; Ибр 10:24)

8. Жамоат билан Муқаддас Китоб тадқиқи

Хотима сўзлари (3 дақ.) | 81-қўшиқ ва ибодат