15–21 январь
АЮБ 36–37
147-қўшиқ ва ибодат | Кириш сўзлари (1 дақ.)
1. Нега Худонинг абадий ҳаёт ҳақидаги ваъдасига ишонишингиз мумкин?
(10 дақ.)
Яҳованинг Ўзи азалдан тоабад мавжуд (Аюб 36:26; w22.12 2–3-саҳ., 3-, 4-хб.)
Яҳова ҳаётни таъминлаш учун донолик ва қудратга эга (Аюб 36:27, 28; w20.05 22-саҳ., 6-хб.)
Яҳова бизга абадий ҳаётга қандай эга бўлиш мумкинлигини ўргатяпти (Аюб 36:4, 22; Юҳ 17:3)
Худонинг абадий ҳаёт ҳақидаги ваъдаси ҳозирги қийинчиликларни енгишимизга ёрдам беради. (Ибр 6:19; w22.10 28-саҳ., 16-хб.)
2. Маънавий марваридлар
(10 дақ.)
-
Аюб 37:20. Муқаддас Китобда тилга олинган юртларда маълумот ва янгиликлар кўпинча қандай етказилган? (it-1 492)
-
Бу ҳафтадаги Муқаддас Китоб мутолааси пайтида топган қандай маънавий марваридлар билан бўлишмоқчисиз?
3. Муқаддас Китоб қироати
(4 дақ.) Аюб 36:1–21 (th 2-дарс)
4. Суҳбат бошлаш
(3 дақ.) ЖАМОАТ ЖОЙЛАРИДА ВАЪЗ ҚИЛИШ. (lmd 3-дарс, 3-параграф)
5. Қизиқишни ривожлантириш
(4 дақ.) УЙМА-УЙ ХИЗМАТ. (lmd 2-дарс, 5-параграф)
6. Эътиқодингизни тушунтириш
(5 дақ.) Нутқ. ijwfq 57-мақола, 5–15-хб. Мавзу: «Нега Яҳованинг Шоҳидлари Холокост даврида таъқиб қилинган?» (th 18-дарс)
49-қўшиқ
7. Тиббий муолажа ёки жарроҳлик амалиёти талаб этиладиган вазиятларга тайёр бўлинг
(15 дақ.) Муҳокама. Муҳокамани оқсоқол олиб боради.
Яҳованинг ташкилоти Худонинг қон тўғрисидаги амрига бўйсунишимиз учун керакли барча нарсани тақдим этяпти. (Ҳв 15:28, 29) Улардан оқилона фойдаланяпсизми?
«Тиббий амалиётларга нисбатан шахсий қарор ва ваколатнома» (DPA) ва «Шахсий гувоҳнома» (ic). Ушбу ҳужжатларда беморнинг қон билан боғлиқ тиббий масалаларга нисбатан истаклари ёзилади. Сувга чўмган ваъзгўйлар адабиётларга жавобгар биродардан ўзлари учун «Ваколатнома» ҳужжатини, вояга етмаган фарзандлари учун эса «Шахсий гувоҳнома» ҳужжатини олишлари мумкин. Биз бу ҳужжатларни доим ўзимиз билан олиб юришимиз лозим. Агар уларни тўлдиришингиз ёки янгилашингиз керак бўлса, буни орқага сурманг.
«Ҳомиладорлар учун маълумот» (S-401) ва «Жарроҳлик ёки кимётерапия муолажаларига муҳтож беморлар учун маълумот» (S-407). Бу ҳужжатлар бизга тиббий муолажаларга, жумладан, қон билан боғлиқ масалаларга яхшироқ тайёрланишимизга ёрдам беради. Агар ҳомиладор бўлсангиз ёки жарроҳлик муолажасига ё саратондан даволанишга муҳтож бўлсангиз, жамоатингиз оқсоқолларидан керакли ҳужжатни сўранг.
Касалхоналар билан алоқа қилиш қўмитаси (КАҚ). Бу қўмитада хизмат қиладиган тажрибали оқсоқоллар шифокорларга ва ваъзгўйларга қон билан боғлиқ масалалар бўйича маълумот бериш учун таълим олишган. Улар шифокорингиз билан қонсиз даволаш усулларини муҳокама қилишлари мумкин. Агар зарурат туғилса, улар қонсиз даволашга тайёр бўлган шифокорни топишингизга кўмаклашишади. Бу биродарлар кунига 24 соат, ҳафтасига 7 кун ёрдам беришга тайёр. Касалхонага ётишингиз, жарроҳлик амалиётини ўташингиз ёки қандайдир муолажа олишингиз, масалан, саратонга қарши даволанишингиз керак бўлган ҳар бир вазиятда, ҳатто у сизнинг назарингизда қон билан боғлиқ бўлмаса ҳам, имкон қадар тезроқ КАҚдаги биродарлар билан боғланинг. Бу, шунингдек, ҳомиладор опа-сингилларимизга ҳам тегишли. Агар сизга ёрдам керак бўлса, жамоатингиздаги бирон оқсоқолдан КАҚдаги биродарлар билан қандай боғланиш мумкинлигини сўранг.
«Касалхоналар билан алоқа қилиш қўмиталари қандай ёрдам беришади?» номли ВИДЕОНИ қўйиб беринг. Кейин тингловчилардан шундай сўранг:
Тиббий муолажа ёки жарроҳлик амалиёти талаб этиладиган вазиятга дуч келсангиз, КАҚ сизга қандай ёрдам бериши мумкин?
8. Жамоат билан Муқаддас Китоб тадқиқи
(30 дақ.) bt 4-боб, 9–12-хб., 34-саҳ. рамка