Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

19–25 февраль

ЗАБУР 8–10

19–25 февраль

2-қўшиқ ва ибодат | Кириш сўзлари (1 дақ.)

АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР

1. «Эй Яҳова, Сени... мадҳ этаман»

(10 дақ.)

Яҳова бизга ниҳоятда меҳрибон (Зб 8:3–6; w21.08 3-саҳ., 6-хб.)

Бошқаларга Яҳованинг ажойиб ишлари ҳақида гапириб, Уни мадҳ этишдан бахтиёрмиз (Зб 9:1; w20.05 23-саҳ., 10-хб.)

Сидқидилдан куйлаб ҳам Яҳовани мадҳ эта оламиз (Зб 9:2; w22.04 7-саҳ., 13-хб.)

ЎЗИНГИЗДАН СЎРАНГ: «Яна қайси йўллар билан Яҳовани мадҳ эта оламан?»

2. Маънавий марваридлар

(10 дақ.)

  • Зб 8:3, изоҳ. Сано бастакори Худонинг «бармоқлари» ҳақида айтганда нимани назарда тутган? (w11 15/2 6-саҳ., 4-хб.)

  • Бу ҳафтадаги Муқаддас Китоб мутолааси пайтида топган қандай маънавий марваридлар билан бўлишмоқчисиз?

3. Муқаддас Китоб қироати

ХИЗМАТДА ФАОЛ БЎЛИНГ

4. Суҳбат бошлаш

(3 дақ.) УЙМА-УЙ ХИЗМАТ. Уй эгаси Худога ишонмаслигини айтади. (lmd 5-дарс, 4-параграф)

5. Қизиқишни ривожлантириш

(4 дақ.) НОРАСМИЙ ХИЗМАТ. Олдинги суҳбат пайтида инсон Худога ишонмаслигини, лекин Яратувчи мавжуд эканининг далилларини кўриб чиқишга тайёрлигини айтган. (th 7-дарс)

6. Нутқ

(5 дақ.) w21.06 6–7-саҳ., 15–18-хб. Мавзу: «Тадқиқ ўтувчига Яҳовани шарафлашга ёрдам беринг». (th 10-дарс)

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

10-қўшиқ

7. Қай йўсин табиий тарзда норасмий шоҳидлик бера оламиз?

(10 дақ.) Муҳокама.

Кундалик ҳаётимизда учратадиган инсонларга шоҳидлик бериш Яҳовани кўпроқ шарафлашнинг усулларидан биридир. (Зб 35:28) Аввалига норасмий шоҳидлик бериш ҳақида ўйлаганимизда қаттиқ ҳаяжонланармиз. Бироқ табиий тарзда суҳбат бошлаб, уни давом эттиришни ўргансак, бу хизмат турида самарали иштирок этишимиз ва ҳатто уни яхши кўриб қолишимиз мумкин!

«“Тинчлик хушхабарини” ваъз қилишга тайёр бўлинг. Ташаббус кўрсатинг» номли ВИДЕОНИ қўйиб беринг. Кейин тингловчилардан шундай сўранг:

Мазкур видеодан норасмий хизматда самарали бўлишингизга ёрдам бера оладиган нималарни ўргандингиз?

Қуйида суҳбат бошлашингизга кўмаклашадиган бир нечта маслаҳат келтирилган:

  •   Ҳар сафар уйдан чиққанингизда ким биландир суҳбат бошлаш имконини изланг. Бу ҳақда ибодат қилинг ва Яҳовадан сизни самимий инсоннинг олдига йўналтиришини сўранг

  •   Хушмуомала бўлинг ва учратган инсонларингизга самимий қизиқиш кўрсатинг. Инсон билан яқинроқ танишишга интилинг, шунда Муқаддас Китобдаги қайси ҳақиқат уни қизиқтириши мумкинлигини аниқлай оласиз

  •   Ўринли бўлса, у билан боғланиш учун керакли маълумотларни олишга ҳаракат қилинг

  •   Суҳбат шоҳидлик беришингиздан олдин тугаб қолса, хафа бўлманг

  •   Суҳбатлашиб бўлгандан кейин ҳам инсон ҳақида ўйланг. Муқаддас Китобдаги бирорта оят ёки jw.org сайтидаги мақолага ҳавола юбориб, унга шахсий қизиқиш кўрсатишда давом этинг

Шуни қўллаб кўринг: Ким биландир суҳбатлашиб қолганингизда у: «Қаерда ишлайсиз?» ёки «Болалардан нечта?» — деб сўраса, фурсатдан фойдаланиб унга Муқаддас Китобда меҳнат ё фарзанд тарбияси ҳақида нималар дейилганини айтиб беринг.

8. Маҳаллий эҳтиёжлар

(5 дақ.)

9. Жамоат билан Муқаддас Китоб тадқиқи

Хотима сўзлари (3 дақ.) | 65-қўшиқ ва ибодат