Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

8–14 январь

АЮБ 34–35

8–14 январь

30-қўшиқ ва ибодат | Кириш сўзлари (1 дақ.)

АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР

1. Ҳаёт адолатсиздай кўринганида

(10 дақ.)

Яҳова доим адолат билан йўл тутишини ёдда сақланг (Аюб 34:10; wp19.1 8-саҳ., 2-хб.)

Ёвуз одамлар қилаётган ишлари учун жазоланмаётгандай туюлиши мумкин, лекин улар Яҳовадан яширина олмайди (Аюб 34:21–26; w17.04 10-саҳ., 5-хб.)

Адолатсизликдан азоб чекаётганларга ёрдам беришнинг энг яхши йўли — уларга Яҳова тўғрисида таълим беришдир (Аюб 35:9, 10; Мт 28:19, 20; w21.05 7-саҳ., 19-, 20-хб.)

2. Маънавий марваридлар

(10 дақ.)

  • Аюб 35:7. Элиху Аюбдан: «[Худо] сизнинг қўлингиздан бирор нарса оладими?» — деб сўраганида нимани назарда тутган? (w17.04 29-саҳ., 3-хб.)

  • Бу ҳафтадаги Муқаддас Китоб мутолааси пайтида топган қандай маънавий марваридлар билан бўлишмоқчисиз?

3. Муқаддас Китоб қироати

ХИЗМАТДА ФАОЛ БЎЛИНГ

4. Суҳбат бошлаш

(3 дақ.) УЙМА-УЙ ХИЗМАТ. Муқаддас Китоб тадқиқини таклиф қилинг. (lmd 10-дарс, 3-параграф)

5. Суҳбат бошлаш

(4 дақ.) НОРАСМИЙ ХИЗМАТ. Кичик болалари бор инсонга jw.org сайтида ота-оналар учун фойдали бўладиган маълумотни қандай топиш мумкинлигини кўрсатинг. (lmd 1-дарс, 4-параграф)

6. Шогирд тайёрлаш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

58-қўшиқ

7. Каломни норасмий тарзда ваъз қилиш истагингиз борми?

(15 дақ.) Муҳокама.

Павлус Тимўтийни: «Каломни ваъз эт. Буни зудлик билан бажар»,— деб чорлаган. (2Тм 4:2) «Буни зудлик билан бажар» деб таржима қилинган юнонча феъл ўз вазифасини бажараётганда ҳамиша ҳаракат қилишга тайёр турган аскар ёки қўриқчига нисбатан ҳам ишлатилган. Шундай экан, бу ибора одамлар билан суҳбатлашаётганимизда шоҳидлик беришга ҳамиша тайёр бўлиш истагимизни таърифлаш учун жуда мос.

Яҳовага бўлган севги ва У манфаатимизни кўзлаб қилаётган барчаси учун миннатдорчилик бизни Унинг гўзал фазилатлари ҳақида бошқаларга айтишга ундайди.

Забур 71:8 ни ўқинг. Кейин тингловчилардан шундай сўранг:

Бошқаларга Яҳова тўғрисида нималарни айтиб беришни истайсиз?

Одамларга бўлган севги ҳам бизни уларга норасмий шоҳидлик беришга ундайди.

«Юзлаб инсонлар ҳақиқатни билиб олди» номли ВИДЕОНИ қўйиб беринг. Кейин тингловчилардан шундай сўранг:

  •   Қай йўсин норасмий хизмат юзлаб инсонлар Муқаддас Китобдаги ҳақиқат нибилиб олишига ёрдам берди?

  •   Черковнинг собиқ аъзоларига ҳақиқатни билиш қандай фойда келтирди?

  • Нега одамларга бўлган севги бизни норасмий шоҳидлик беришга ундайди?

  • Нима учун сиз норасмий хизматни бошқаларга Яҳовани таниб-билишга кўмаклашадиган самарали усуллардан бири деб ҳисоблайсиз?

8. Жамоат билан Муқаддас Китоб тадқиқи

Хотима сўзлари (3 дақ.) | 138-қўшиқ ва ибодат