Маълумотларни ҳимоялаш сиёсати
Яҳова Шоҳидларининг ташкилоти инсоннинг Муқаддас Китоб принципларига асосланган шахсий ҳуқуқларини ҳурмат қилади. Ташкилотимиз очиқ ва ростгўй мулоқот бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Чунки шундай мулоқот пайтида шахсий маълумотлар йиғилиши мумкин. Бу Яҳова Шоҳидларининг манфаати олға сурилишига ва ташкилотнинг диний фаолияти жамиятга фойда келтиришига ҳисса қўшади. Шунинг учун, махфийликни сақлаш ва маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш зарурати пайдо бўляпти. (Ҳикматлар 15:22; 25:9) Махфийликни сақлаш ўта муҳимдир. (Ҳикматлар 20:19)
Турли мамлакатларда шахсий ҳаётнинг дахлсизлигини таъминлаш ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш қонун тарафидан талаб қилинади. Қонун ҳали буни талаб қилмасидан аввал, Яҳова Шоҳидларининг ташкилоти бунга амал қилган ва маълумотларни ҳимоя қилишда керакли чораларни кўришни давом эттиради.
Қаерда амал қилинади
Мазкур сиёсатга Яҳова Шоҳидларининг ташкилоти ичида амал қилинади ва бу барча мамлакатлардаги филиалларга ҳам тегишли.
Маълумотларни ҳимоялаш
Яҳова Шоҳидларининг ташкилоти қуйидаги принципларга амал қилган ҳолда шахсий маълумотларни сақлайди:
Шахсий маълумотлар тўғри ва қонуний тарзда қайта ишланади.
Ташкилотнинг диний фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва жамият фойдаси учун зарур бўлгандагина шахсий маълумотлар йиғилиши, қайта ишланиши ва ишлатилиши мумкин.
Шахсий маълумотлар рост ва зарур бўлганида янгиланади. Агар ташкилот тақдим этилган маълумотда бирон хато борлигини билса, уни яқин орада тузатади.
Шахсий маълумотлар ташкилотнинг қонуний мақсадлари учун керак бўлгунига қадар сақланади.
Маълумот кимга тегишли бўлса, уларнинг ҳуқуқлари ҳурмат қилинади.
Маълумотларни рухсат этилмаган ёки ноқонуний тарзда фойдаланишдан ҳимоя қилиш учун техник ва ташкилий чоралар кўрилган. Шахсий электрон маълумотларга фақат пароль билан ҳимояланган компьютерлар орқали кириш мумкин. Улар иш вақтидан ташқарида ёпиладиган ва бошқалар кира олмайдиган офисларда жойлашган.
Шахсий маълумотлар бошқа филиалларга берилмайди. Фақатгина жамият фойдаси учун ташкилотнинг диний фаолиятини қўллаб-қувватлаш керак бўлган вазиятлар бундан истисно. Шу билан бирга Яҳованинг Шоҳидлари ўз хоҳишларига биноан бу ташкилот аъзоси бўлгани инобатга олинади.
Маълумот эгасининг ҳуқуқлари
Яҳова Шоҳидларининг махфийлик сиёсатига кўра, шахсий маълумот эгаси маълумотларни ҳимоялаш, ўзгартириш ва ўчириш ҳуқуқига эга.
Ушбу бўлимда келтирилган маълумотга кирмоқчи бўлган киши тўла равишда ўз шахсини тасдиқлаши керак.
Агар кимдир ўз шахсий маълумотларига киришни ёки ўзи ҳақидаги қандайдир маълумотни ўзгартириш ё ўчиришни сўраса, ташкилот унинг сўровини кўриб чиқади. Ташкилот бунда ўз манфаатларини ва унинг қонуний ҳуқуқларини эътиборга олади. Шунда шахсий маълумотларга кириш, уларни ўзгартириш ёки ўчириб ташлаш туфайли ташкилотдаги тинчлик бузилмайди ва бошқа бирон-бир зарар етказилмайди.
Ташкилотимиз Яҳова Шоҳидларининг шахсий маълумотларини сақлайди. Бундай маълумотни ўчириб ташлаш ташкилотнинг фаолиятига ва эътиқодларига салбий таъсир қилиши мумкин.
Апелляцияга бериш ҳуқуқи
Маълумот эгаси унинг ҳуқуқлари бузилган, деб ҳисобласа, Филиал қўмитасига хат ёзиб мурожаат қилиши мумкин. Хат бўлиб ўтган воқеадан кейин 2 ҳафта давомида юборилиши керак. Бу апелляцияга беришга асос яратади.