Асосий материалларга ўтиш

ТАСОДИФМИ ЁКИ ИЖОД МАҲСУЛИМИ?

Ликопчасимон моллюска тишларининг тузилиши

Ликопчасимон моллюска тишларининг тузилиши

 Оддийгина ликопчасимон моллюска сувда яшайдиган чиғаноқдир. Унинг чиғаноғи конуссимон бўлиб, жуда ҳам мустаҳкам тишлари бор. Улар ингичка ва зич жойлашган толалардан ташкил топган. Бу толаларнинг асоси юмшоқроқ протеин бўлган гётит номли оғир минералдан иборат.

 Ўйлаб кўринг. Моллюсканинг оғзидаги тилга ўхшаш тишсимон аъзоси бир неча қатор букилган тишлар билан қопланган бўлиб, ҳар бир тишнинг узунлиги бир миллиметрга ҳам етмайди. Бу аъзо қирғич сифатида хизмат қилади. Моллюска озиқланаётганида қоялардаги денгиз ўтларини қира олиши учун ҳар бир тиши жуда мустаҳкам ва қаттиқ бўлиши лозим.

 Тадқиқотчилар ликопчасимон моллюсканинг тишлари қанчалик мустаҳкам эканини аниқлаш мақсадида жуда кучли микроскоп ёрдамида текширув ўтказишди. Бу тадқиқотнинг натижасига кўра, ликопчасимон моллюсканинг тишлари улар олдин аниқлаган ҳар қандай биологик материалдан ҳатто ўргимчак тўридан мустаҳкамроқ экан. Бош тадқиқотчи қуйидагича таъкидлади: «Ликопчасимон моллюсканинг тишлари қандай тузилганига қараб, ўз ихтироларимизни яратиш борасида ўйлаб кўришимиз керак».

 Тадқиқотчиларнинг фикрича, ликопчасимон моллюска тишларининг тузилишининг синтетик версияси машина, қайиқ, самолёт ва ҳатто тишларни даволашда қўлланилиши мумкин.

 Нима деб ўйлайсиз? Ликопчасимон моллюска тишларининг тузилиши эволюция натижасида пайдо бўлганми? Ёки ижод маҳсулими?