Асосий материалларга ўтиш

Ер юзи йўқ бўлиб кетадими?

Ер юзи йўқ бўлиб кетадими?

Муқаддас Китоб асосида жавоб

 Йўқ. Ер сайёраси ҳеч қачон йўқ бўлиб кетмайди, ёниб кетмайди ва унинг ўрнига бошқа сайёра яратилмайди. Муқаддас Китобда айтилишича, Аллоҳ ер юзини одамлар унда абадий яшаши учун яратган.

  •   «Одил кишилар ер юзига эгалик қилади, улар ерда абадий яшайди». (Забур 37:29)

  •   Сано бастакори Худо ҳақида: «Ерни пойдевор устида қургансан, у ҳеч қачон, асло тебранмайди»,— деб ёзган. (Забур 104:5)

  •   «Ер абадий туради». (Воиз 1:4)

  •   «Ерга шакл бериб, уни мустаҳкам ўрнатган ҳақ Тангри ерни бекорга эмас, инсонлар яшаши учун барпо этган». (Ишаё 45:18)

Одамлар ер юзини хароб қиладими?

 Худо одамлар ер юзини бутунлайин ифлос қилиб, уни уруш ёки яна бошқа йўл билан хароб қилишига йўл қўймайди. Аксинча, У «ерни хароб этувчиларни хароб қилади». (Ваҳий 11:18) Хўш, Худо буни қай йўсин амалга оширади?

 Аллоҳ бугунги ҳокимиятларнинг ўрнига ер юзини ҳимоя қила оладиган мукаммал Самовий Шоҳликни ўрнатади. (Дониёр 2:44; Матто 6:9, 10) Бу Шоҳликни Унинг Ўғли, Исо Масиҳ бошқаради. (Ишаё 9:6, 7) Исо ер юзида бўлганда, табиат кучларини бошқара олишини мўъжизавий тарзда кўрсатган эди. (Марк 4:35–41) Самовий Шоҳликнинг бошқарувчиси сифатида Исо ер юзи ва табиат кучларини назорат қилади. У ер юзидаги шароитларни янгилайди ва у худди Адан боғидай бўлади. (Матто 19:28; Луқо 23:43)

Муқаддас Китобда ер юзи олов орқали ҳалок қилиниши ҳақида айтилганми?

 Йўқ, айтилмаган. Одатда бундай нотўғри фикр 2 Бутрус 3:7 даги «ҳозирги осмон ва ер... олов учун... сақланиб турибди» деб айтилган сўзларни хато тушуниш туфайли пайдо бўлади. Келинг, бу аслида қандай маънога эга эканини тушуниш учун, иккита муҳим фикрга диққат қаратайлик.

  1.   Муқаддас Китобдаги «осмон», «ер» ва «олов» иборалари кенгроқ маънога эга. Масалан, Ибтидо 11:1 да: «Барча одамлар [бутун ер юзи, изоҳ] битта тилда гаплашишарди»,— деб ёзилган. Демак, «ер юзи» одамларни билдиради.

  2.   Масалан, 2 Бутрус 3:7- оятнинг матн таркибидан у ерда келтирилган осмон, ер ва олов сўзларининг маъносини билиб олсак бўлади. 5- ва 6- оятларига келтирилган таққос оятларда Нуҳ давридаги Тўфон ҳақида ёзилган. Ўша Тўфон пайтида ер сайёраси эмас, қадимги дунё йўқ бўлиб кетган. Тўфонда зўравон одамлар ёки «ер юзи» ҳалок бўлган. (Ибтидо 6:11) Қолаверса, «осмон», яъни инсоният устидан ҳукм сурган бошқарувчилар ҳам йўқ бўлиб кетган. Демак, ер сайёраси эмас, ёвуз одамлар ҳалок бўлган. Нуҳ ва унинг оиласи омон қолиб, Тўфондан кейин ер юзини тўлғазишган. (Ибтидо 8:15–18)

 Тўфон сувлари каби, 2 Бутрус 3:7 да тилга олинган «олов» ер сайёрасини эмас, бу дунёдаги ёвуз инсонларни ҳалок қилади. Тангри «адолат ҳукм сурадиган янги осмон ва янги ерни» ваъда қиляпти. (2 Бутрус 3:13) «Янги ер» ёки янги жамият устидан «янги осмон» ёки янги бошқарув — Худонинг Шоҳлиги ҳукм суради. Бу Шоҳликнинг бошқаруви остида ер юзи тинч ва ажойиб жаннатга айланади. (Ваҳий 21:1–4)