Масиҳга оид башоратлар Исода амалга ошганми?
Муқаддас Китоб асосида жавоб
Ҳа, Исо ер юзида бўлганида «Йўлбошчи бўлмиш Масиҳ», яъни «дунё қутқарувчиси» бўладиган киши ҳақидаги кўплаб башоратлар унда амалга ошган. (Дониёр 9:25; 1 Юҳанно 4:14) Ҳатто Исо ўлганидан кейин ҳам Масиҳга оид башоратлар унда амалга ошишда давом этган. (Забур 110:1; Ҳаворийлар 2:34–36)
«Масиҳ» сўзи нимани англатади?
Ибронийча «машиах», юнонча «христос» сўзлари «мойланган» дегани. Демак, Исо Масиҳ ибораси Исо «мойланганини» англатади.
Муқаддас Китоб ёзилган вақтларда инсонга ўзгача ваколат берилганда уни мойлашган, яъни бошига мой қуйишган. (Левилар 8:12; 1 Шоҳлар 16:13) Аллоҳ Исони Масиҳ қилиб тайинлаб, унга катта ҳокимият ато этган. (Ҳаворийлар 2:36) Бироқ Худо Исони мой билан эмас, муқаддас руҳ билан мойлаган. (Матто 3:16)
Масиҳга оид башоратлар бошқа кишиларда ҳам амалга ошган бўлиши мумкинми?
Йўқ. Бармоқ излари фақат битта инсонга тегишли бўлганидек, Муқаддас Китобдаги башоратлар ҳам биргина Масиҳга ишора қилади. Муқаддас Китобда шундай огоҳлантирувчи сўзлар бор: «Кўпгина сохта Масиҳлар ва сохта пайғамбарлар пайдо бўлиб, иложи бўлса ҳатто танланганларни ҳам йўлдан оздириш ниятида буюк аломатлару мўъжизалар кўрсатишади». (Матто 24:24)
Масиҳ ҳали келмаган деган даъво тўғрими?
Йўқ. Муқаддас Китобда Масиҳ Исроил шоҳи Довуднинг зурриётидан келиб чиқиши башорат қилинган эди. (Забур 89:3, 4) Лекин милодий 70 йили римликлар Қуддусни босиб олганида яҳудийларнинг Довудгача бўлган насабномаси йўқ қилинган бўлиши мумкин a. Ўша вақтдан буён ҳеч ким ўзининг шоҳ Довуд наслидан келиб чиққанини исботлай олмайди. Исонинг даврида эса бу насабномалар ҳали бор эди. Шу сабабли ҳатто душманлари ҳам Исонинг Довуд зурриётидан келиб чиққанини инкор эта олишмаган. (Матто 22:41–46)
Муқаддас Китобда Масиҳга оид қанча башорат бор?
Муқаддас Китобдаги Масиҳга оид башоратларнинг сонини аниқлаш имконсиз. Ҳатто қайсидир парча Масиҳга оид экани аниқ бўлиб кўринса-да, бу парчада қанча башорат борлиги тўғрисида турли хил фикрлар мавжуд бўлиши мумкин. Масалан, Ишаё 53:2–7 оятларида Масиҳга тегишли башоратнинг бир нечта тафсилоти ёзилган. Айримлар бутун бу парчани битта башорат деб ҳисобласа, бошқалар ундаги ҳар бир тафсилотни алоҳида башорат деб билиши мумкин.
Исода амалга ошган Масиҳга оид айрим башоратлар
Башорат |
Ёзилган оят |
Амалга ошиши |
---|---|---|
Иброҳимнинг зурриёти |
||
Иброҳимнинг ўғли Исҳоқнинг зурриёти |
||
Яҳудо қабиласидан келиб чиқади |
||
Шоҳ Довуднинг наслидан келиб чиқади |
||
Бокира қиздан туғилади |
||
Байтлаҳмда туғилади |
||
Исмини Иммануил қўйишади b |
||
Ҳаёти камтарин шароитда бошланади |
||
Туғилганидан кейин болалар ўлдирилади |
||
Мисрдан чақириб олинади |
||
У носиралик деб аталгай c |
||
Ундан аввал хабарчи юборилади |
||
Милодий 29 йилда у Масиҳ бўлади d |
||
Худо уни Ўғлим деб атайди |
||
Худонинг уйига бўлган рашкини кўрсатади |
||
Хушхабарни эълон қилади |
||
Жалиладаги хизмати улуғ бир нур мисоли бўлади |
||
Мусо каби мўъжизалар яратади |
||
Мусо каби Худонинг сўзларини етказади |
||
Касалларни даволайди |
||
Ўзига эътибор қаратмайди |
||
У эзилганларга меҳр-шафқат кўрсатади |
||
Худонинг адолатини ўзида акс эттиради |
||
Доно маслаҳатчи |
||
Яҳованинг исмини эълон қилади |
||
Масаллар келтириб гапиради |
||
Йўлбошчи |
||
Кўпчилик унга ишонмайди |
||
Бошқалар учун қоқилиб кетадиган тош бўлади |
||
Одамлар томонидан рад этилади |
||
Ундан бесабаб нафратланишади |
||
Хўтикда Қуддусга тантанавор равишда кириб келади |
||
Болалар унга мадҳлар айтади |
||
Яҳованинг номидан келади |
||
Яқин дўсти унга хиёнат қилади |
||
Ўттиз кумуш тангага сотилади e |
||
Дўстлари уни ташлаб кетишади |
||
Сохта гувоҳлар унга қарши кўрсатма беришади |
||
Айбловчиларига жавоб қайтармайди |
||
Унинг юзига тупуришади |
||
Унинг бошига уришади |
||
Уни қамчилашади |
||
Уни уришганда қаршилик кўрсатмайди |
||
Амалдорлар бирлашиб унга қарши чиқади |
||
Қўл-оёқларига мих қоқиб, устунга осишади |
||
Кийимлари учун қуръа ташланади |
||
Гуноҳкорлар қаторида саналади |
||
Уни мазах қилиб, ҳақоратлашади |
||
Гуноҳкорлар учун азоб чекади |
||
Худо уни ташлаб қўйгандай кўринади |
||
Унга сирка ва аччиқ нарса ичирмоқчи бўлишади |
||
Ўлишидан олдин чанқайди |
||
Ҳаётини Худога ишониб топширади |
||
Жонини фидо қилади |
||
Гуноҳни бартараф этиш учун тўлов беради |
||
Суяклари синдирилмайди |
||
Бадани тешилади |
||
Бойлар билан бирга қабрга қўйилади |
||
Тирилади |
||
Унга хиёнат қилганнинг ўрнини бошқаси эгаллайди |
||
Худонинг ўнг томонида ўтиради |
a Бир энциклопедияда шундай дейилган: «Яҳудийларнинг қабила ва оила насабномалари Қуддус вайрон қилинганида йўқ қилингани шубҳасиз. Ундан олдин бўлиши мумкин эмас». («McClintock and Strong’s Cyclopedia»)
b Ибронийча Иммануил исми «Аллоҳ биз билан» деган маънога эга бўлиб, Исонинг Масиҳ сифатидаги вазифасини яхши ифодалайди. Исонинг ер юзидаги ҳаёти ва инсонлар учун қилган эзгу ишлари Аллоҳ Ўз хизматчилари билан эканини тасдиқларди. (Луқо 2:27–32, 7:12–16)
c «Носиралик» сўзи «ниҳол» деб ўгирилган ибронийча «нецер» сўзидан келиб чиққан бўлиши мумкин.
d Масиҳнинг келиш йили сифатида милодий 29 йилга ишора қилаётган Муқаддас Китоб хронологияси тўғрисида кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун Дониёр пайғамбарнинг «Масиҳ келиши ҳақидаги башорати» номли мақолага қаранг.
e Бу башорат Закариё китобида ёзилган, лекин Матто башорат «Еремиё пайғамбар орқали айтилган» деган. (Матто 27:9) Афтидан Муқаддас Ёзувларда Еремиё китоби тартиб бўйича «пайғамбарлар китоблари» орасида биринчи турган. (Луқо 24:44) Матто «Еремиё пайғамбар» орқали деганда Закариё китобини ҳам ўз ичига олувчи пайғамбарлар китоблари тўпламини назарда тутганга ўхшайди.