Асосий материалларга ўтиш

Муқаддас Китобдан тасалли берувчи сўзларни топа оламанми?

Муқаддас Китобдан тасалли берувчи сўзларни топа оламанми?

Муқаддас Китоб асосида жавоб

 Ҳа. (Римликларга 15:4) Қийин вазиятлар ва ғам-ташвишлар билан курашаётган кўплар Муқаддас Китобдаги айрим оятлар орқали тасалли топганига эътибор беринг.

Бу мақолада

 Бахтсизликлар

 Забур 23:4: «Ҳатто тим қоронғи водийда юрсам ҳам, хавф-хатардан қўрқмайман. Чунки Сен мен билансан».

 Маъноси. Худога ибодат қилганингизда ва йўл-йўриқ излаб Унинг Каломи бўлмиш Муқаддас Китобга таянганингизда, муаммоларга қарамай, жасоратли бўлиб қоласиз.

 Филиппиликларга 4:13: «Мени қўллаб-қувватлаётганнинг мадади билан ҳар нарсани қила оламан».

 Маъноси. Ҳар қандай муаммо билан курашишингиз учун Худо сизга куч бера олади.

 Яқин инсоннинг ҳаётдан кўз юмиши

 Воиз 9:10: «Қабрда на иш, на режа, на билим, на донолик бор».

 Маъноси. Ҳаётдан кўз юмганлар азоб чекмайди, бизга зарар ҳам етказа олмайди. Улар ҳеч нарсани сезмайди.

 Ҳаворийлар 24:15: «Одамларнинг тирилиши».

 Маъноси. Худо ҳаётдан кўз юмган яқинларингизни тирилтиради.

 Ҳаддан ташқари айбдорлик ҳисси

 Забур 86:5: «Сен, эй Яҳова a, меҳрибон ва кечиришга тайёрсан. Сенга мурожаат қилганлардан меҳр-садоқатингни аямайсан».

 Маъноси. Ўтмишдаги хатоларидан чин дилдан тавба қилганларни ва уларни такрорламаслик қарори қатъий бўлганларни Аллоҳ кечиради.

 Забур 103:12: «Шарқ ғарбдан қанчалик узоқ бўлса, қилмишларимизни биздан шу қадар узоқлаштиради».

 Маъноси. Худо бизни кечирганида, гуноҳларимизни биздан қанчалик узоқлаштиришини ҳатто тасаввур қилолмаймиз. У айблаш ёки жазолаш учун қилмишларимизни бизга қайта-қайта эслатмайди.

 Тушкунлик

 Забур 31:7: «Сен азоб-уқубатимни кўрдинг, қаттиқ қайғу чекаётганимдан хабардорсан».

 Маъноси. Худо азоб-уқубатларингизни яхши билади. Ҳатто бошқалар тушунмаса ҳам, У ич-ичингиздаги ҳис-туйғуларингизни тушунади.

 Забур 34:18: «Яҳова қалби ўксиганларга яқиндир, руҳан эзилганларни У қутқаради».

 Маъноси. Тушкунликка тушганингизда Аллоҳ сизни қўллаб-қувватлашга ваъда беряпти. Оғриғингиз билан курашишингиз учун У сизга куч бера олади.

 Касаллик

 Забур 41:3: «Касал бўлганида Яҳова уни қўллаб-қувватлайди».

 Маъноси. Жиддий касаллик билан курашганингизда Худо ички хотиржамлик, куч, сабр-тоқат ва оқилона қарорлар чиқаришингиз учун донолик ато этиб сизга ёрдам бериши мумкин.

 Ишаё 33:24: «Ҳеч ким: “Мен касалман”,— демайди».

 Маъноси. Аллоҳ барча одамларда яхши соғлик бўладиган вақт келишини ваъда қиляпти.

 Стресс ва ташвишлар

 Забур 94:19: «Ташвишлар гирдобида қолганимда, менга тасалли бериб, кўнглимни кўтардинг».

 Маъноси. Стрессга дуч келганда Худодан ёрдам изласак, У хотиржамликни сақлашимизга кўмаклашади.

 1 Бутрус 5:7: «Барча ғам-ташвишларингизни Унга ташланглар, чунки У сизларга ғамхўрлик қилади».

 Маъноси. Худо азоб-уқубатларимизга бефарқ эмас. У ташвишларимиз ҳақида Унга ибодат қилишга ундайди.

 Уруш

 Забур 46:9: «У ер юзи бўйлаб жангларга барҳам беради».

 Маъноси. Яқинда Худонинг Шоҳлиги барча урушларга барҳам беради.

 Забур 37:11, 29: «Камтар кишилар эса ер юзига эгалик қилади, улар тинчлик-хотиржамликда умр кечириб, беҳад шод бўлади. [...] Одил кишилар ер юзига эгалик қилади, улар ерда абадий яшайди».

 Маъноси. Яхши одамлар ер юзида абадий тинч яшайди.

 Келажак борасида хавотирлар

 Еремиё 29:11: «“Сизлар ҳақингизда қилган ниятларимни Ўзим яхши биламан, — демоқда Яҳова. — Мусибат эмас, тинчлик келтириш ниятидаман, сизларга порлоқ келажак ва умид бахш этаман”».

 Маъноси. Худо хизматчиларини порлоқ келажакни интиқиб кутишлари мумкинлигига ишонтиряпти.

 Ваҳий 21:4: «Худо уларнинг кўзидаги ҳар қандай ёшни артиб олади. Ўлим, мотам, фарёд ва оғриқ бошқа бўлмайди. Зеро аввалгилар ўтиб кетди».

 Маъноси. Худо бугунги кунда сиз кўраётган ва дуч келаётган барча ёмон нарсаларни йўқ қилади.

a Яҳова Худонинг исми. (Забур 83:18) «Яҳова ким?» номли мақолага қаранг.