Қон қуйиш — Шифокорлар бу масалада қандай фикр билдирмоқда
Яҳованинг Шоҳидлари қон қўйишдан воз кечишгани учун кўп йиллар давомида танқид қилиб келинган. Аммо уларнинг Муқаддас Китобдаги «қондан сақланиш» амрига бўйсунгани, беморлари учун самарали тиббий муолажа борасидаги шифокорларнинг нуқтаи назарига баъзида қарама-қарши бўлиб чиқмоқда (Ҳаворийлар 15:29).
Лекин тиббиёт мутахассислари орасида қонсиз амалиётдан фойдаланишнинг устунликлари ҳақида гапиришаётганини тез-тез эшитиб турса бўлади.
Станфорд университетининг тиббиёт факультети томонидан 2013 йилнинг баҳорида нашр этилган бир журналда, қонга оид мавзуга алоҳида мақола бағишланган бўлиб, у: «Қон кетишига қарши — Қон қуйишдан воз кечишнинг ортида нима турибди?» — деб номланарди. Унинг муаллифи Сара С. П. Уильям шундай фикр билдирди: «Охирги ўн йил ичида ўтказилган кўпгина тадқиқотлар шуни кўрсатяптики, бутун дунё бўйлаб касалхоналарда донор қонидан жуда кенг ва катта миқдорда (беморларга керагидан ортиқ) фойдаланишарди. Бу ҳам жарроҳлик ва касалхона бўлимларига ҳам тегишли».
Ушбу журналнинг муаллифи, Пенсильвания касалхонаси Қонсиз амалиёт ва жарроҳлик марказининг асосчиси ва директори Патриция М. Д. Форднинг сўзларидан парча келтирган эди. Доктор Форд шундай деган: «Агар инсонга муайян миқдорда қон қўйилмаса, ўлиши тайин, ахир бу, унинг ҳаётини сақлашнинг... ягона йўли каби фикрлаш тарзи шифокорларнинг миясида ўрнашиб қолган. Албатта муайян вазиятларда бундай йўл тутиш тўғри ҳам a, лекин аксарият ҳолларда беморлар бундай ёрдамга муҳтож эмаслар».
Доктор Форд ҳар йили қарийб 700 та Яҳованинг Шоҳидларини даволайди ва у шундай дейди: «Бошида мен суҳбатлашган кўпгина шифокорлар, аксарият беморларни қон қўйиш билангина қутқариб қолиш мумкин деб ўйлашарди. Қисман мен ҳам шундай фикрда эдим. Лекин ўша беморларга оддий усуллардан фойдаланиб ҳам, ёрдам кўрсата олиш мумкинлигига мен қайта-қайта амин бўлганман».
2012 йил август ойи сонидаги тиббиётга оид бир журналда, фақатгина битта даволаш муассасасида 28 йил давомида юрагига жарроҳлик амалиёти ўтказилган беморларнинг аҳволини тадқиқ қилиб, натижаси нашр этилган. Яҳованинг Шоҳидлари қон қўйилган беморларга қараганда, ўзларини яхши ҳис қилиб, соғлигини ўнглаб олиш эҳтимоли кўпроқ бўлган. Ва бу кўрсатгич 20 йил давомида қон қуйилган беморлар билан солиштирилганда ҳам ўзгармаган эди («Archives of Internal Medicine»).
2013 йил 8 апрель сонидаги бир журналда, шундай ёзилган: «Кўп йиллар давомида қонсиз жарроҳлик амалиёти — донор қонисиз операция қилиш — эътиқоди сабабли қондан воз кечган беморларда ўтказиб келинган». Бугунки кунда эса касалхоналарда даволанишнинг бундай усулидан жуда кенг фойдаланмоқда. Қонсиз амалиёт ўтказишда катта тажрибаси бўлган жарроҳларнинг фикрича, бундай усул қонни сотиб олиш, сақлаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва қўйиш каби харажатларни камайтиришдан ташқари, қон қуйиш билан боғлиқ хавф ва ундан кейинги асоратларни (шунинг дастидан касалхонда узоқ қолган) анчага камайтиради («The Wall Street Journal»).
Кливленд касалхонаси қон бўлимининг раҳбари Роберт Лоренз, қуйидагиларни айтди: «Хаёлингизга беморга ёрдам бериш учун дарҳол қон қуйиш керак деган фикр келиши мумкин. Лекин узоқ вақт текширилган тажрибадан аксини кўрса бўлади».
a Яҳова Шоҳидларининг қонга нисбатан нуқтаи назари ҳақида «Кўпчиликни қизиқтирадиган саволлар — Нима учун қон қуймайсизлар?» номли мақолага қаранг