Асосий материалларга ўтиш

ЁШЛАРНИНГ САВОЛЛАРИ

Дўстим мени ранжитганда, нима қилсам бўлади?

Дўстим мени ранжитганда, нима қилсам бўлади?

 Нимани билишингиз керак?

  • Одамларнинг муносабатлари муаммосиз кечмайди. Дўстингиз, ҳатто яқин дўстингиз номукаммал бўлиб, сизни ё бирон иши, ё гапи билан ранжитиб қўйиши ҳеч гап эмас. Албатта, сиз ҳам номукаммалсиз. Очиғини айтадиган бўлсак, ўзингиз ҳам кимнидир хафа қилгандирсиз? (Ёқуб 3:2)

  • Интернет орқали ҳам хафа бўлиб қолиш осон. Масалан, Дейвид исмли ўсмир шундай деди: «Гоҳида Интернет орқали дўстларингизнинг ўтиришдаги расмларини кўриб қолиб, нега мени чақиришмади, деб ўйлайсиз. Шунда, ўзингизни сизга хиёнат қилишгандай ҳис этасиз».

  • Хафагарчиликни енгишингиз мумкин.

 Қандай йўл тутишингиз мумкин?

Ўзингизни текширинг. Муқаддас Китобда шундай ёзилган: «Аразчи бўлма, чунки гина-кудурат аҳмоқлар кўнглида ин қуради». (Воиз 7:9, изоҳ)

«Баъзида хафа бўлиб қоласиз, кейин эса, муаммо сариқ чақага ҳам арзимаслигини тушунасиз». (Алисса)

Ўйлаб кўринг: ҳаддан ташқари ҳиссиётларга берилмаяпманми? Бошқаларнинг камчиликларига чидамлироқ бўлишга ўргана оласизми? (Воиз 7:21, 22)

Кечиримли бўлиш фойдали экани борасида фикр юритинг. Ҳикматлар 19:11 да: «Хатоларни кечириш инсонни безайди»,— дейилган.

«Ҳатто хафа бўлиш учун сабаб бор бўлса-да, чин юракдан кечириш яхшидир. Бу дегани, одам сиздан доим кечирим сўраши учун у сизни хафа қилганини юзига солмайсиз. Кечирдингизми, бошқа тилга олманг!» (Мэллори)

Ўйлаб кўринг: наҳотки вазият шу қадар чигал бўлса?! Кечириб, тинчлик сақлай оласизми? (Колосаликларга 3:13)

Доим ҳар бир масалага ойдинлик киритиш, эшикни очиб, иссиқ хонага совуқ ҳавони киритиш билан тенг

Бошқалар ҳақида ўйланг. Муқаддас Китобда қуйидагича ўқиймиз: «Нафақат ўзингизнинг, балки бошқаларнинг ҳам манфаатини кўзланглар». (Филиппиликларга 2:4)

«Дўстона муносабатлар севги ва ҳурматда қурилса, муаммоларни дарров ҳал қилишга интиласиз. Ахир бу муносабатлар учун анча меҳнат қилгансиз. Энди уларни сақлаб қолишга ҳаракат қилиб, дўстингизни йўқотишни истамайсиз». (Николь)

Ўйлаб кўринг: бошқа кишининг нуқтаи назарида қандайдир фойдали томонларни топа оласизми? (Филиппиликларга 2:3)

Хулоса. Хафагарчиликни енгиш қобилияти ёшингиз улғайганда жуда асқатади. Бу қобилиятни ҳозирданоқ ривожлантира оласизми?